Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида Қувасой шаҳар ҳокимининг қарори тасдиқланди

 2019-08-19 10:50:49    254

PDF yuklash
Chop etish


Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида

Шаҳар халқ таълими бўлимининг 2019 йил 22 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 01/409-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ,

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Шаҳар халқ таълими бўлимининг 2019 йил 22 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 01/409-сонли мурожаати маъқуллансин.

3. Шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Шаҳардаги 1-Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳамда айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган
29-умумтаълим мактабига ўқувчиларни саралаш жараёнларини белгиланган Низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

5. “Исфайрам” газетаси таҳририяти (Ў.Каримова), Қувасой шаҳар ҳокимлигининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича масъул ходими (Ў.Каримов) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими яўринбосари А.Мамажонов ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими мудири У.Мамасидиқов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов.

15 август 2019 йил

3639-сон