Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

×

 2019-08-15 19:41:42    122

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 август куни Хавфсизлик кенгашининг мамлакатимиз ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий натижалари ва истиқболдаги устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Бош прокуратура, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо, мудофаа, ички ишлар вазирликлари, ДХХ Чегара қўшинлари, Мудофаа саноати давлат қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби иштирок этди.

Йиғилишда мамлакатимизнинг хорижий ҳамкорлар билан биргаликда эришилган амалий натижалар, глобал тенденциялар, шунингдек, жаҳон ва минтақада барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хатарлар кўриб чиқилди. Кейинги йилларга мўлжалланган ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий вазифалари белгилаб олинди.

Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган очиқлик ва ишонч сиёсати туфайли Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва ўзаро англашувга асосланган мутлақо янги сиёсий муҳит шакллангани таъкидланди. Минтақанинг барча мамлакатлари билан стратегик шериклик алоқалари йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, олий даражадаги тадбирлар натижасида анъанавий дўстона муносабатлар ўрнатилган мамлакатлар, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Германия, Франция, Осиё қитъаси давлатлари билан ҳамкорлик салмоқли даражада мустаҳкамланди. 

Асосий ташқи иқтисодий ҳамкорлар билан ўзаро савдо ҳажмлари барқарор ортиб бораётгани, Марказий Осиёда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётгани, ҳудудлараро ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан, жумладан, парламент томонидан қатъий назоратни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистоннинг БМТ, ШҲТ, МДҲ, ИҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тузилмалар доирасида мамлакатимиз ташаббусларини илгари суришга доир вазифалар белгиланди.

Йиғилишда шу давргача амалга оширилган ишлар танқидий баҳоланди ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига ҳамкор давлатлар билан ўзаро манфаатли мулоқотни йўлга қўйишни давом эттириш, шунингдек, икки ва кўп томонлама алоқалар доирасида миллий манфаатларни таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.