Электр энергияси ва табиий газ нархлари ошадими?
2019-07-26 08:22:26 240
Жорий йилнинг 5 июл куни Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш ҳамда Энергоресурсларнинг тарифлари ўзгариши масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республикамизда бугинги кунда 3,5 миллиондан ортиқ (йиллик эҳтиёжи 10,0 млрд. куб. метр) аҳоли хонадонлари ва 84,0 мингдан (йиллик эҳтиёжи 30,0 млрд. куб. метр) ортиқ улгуржи истеъмолчилар табиий газ билан таъминланмоқда.
Ўтган йили 150,0 мингта аҳоли хонадонлари ва 20 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчиларга, шунингдек ҳудудларда ташкил қилинган эркин саноат ва кичик саноат зоналарида ташкил қилинаётган тадбиркорлик субъектлари табиий газ тармоқларига уланди. Ҳозирги кунда буларни табиий газга бўлган эҳтиёжлари ортиб бормоқда.
Шу билан бирга, республикадаги табиий газ қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва табиий газни транспортировка қилувчи ва тақсимловчи корхоналар тизимидаги асбоб-ускуналар, 13 000 км. дан ортиқ магистрал газ қувирлари, 25 тадан компрессор стансиялари, 130 минг км. тақсимловчи газ қувурлари ҳамда 60 мингтадан ортиқ газ тақсимлаш пунктларининг 30-40 йилдан бери эксплутациясиз келинаётганлиги сабабли эскиришлар улардаги йўқотишлар миқдорларининг ошишига ва қувватларнинг етарлича талабни қондира олмаслигига олиб келади.
Бунга сабаб, соҳага ушбу йўналишларда соҳани ривожи учун маблағлар етарлича ажратилмасдан келган. Маблағ ажратилитши учун аввалам бор ишлаб чиқарилган маҳсулотни таннархидан ортиқ сотиш ва фойда кўриш ҳисобидан ажратилиши лозим.
Табиий газни қазиб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналардан охирги истеъмолчиларга етқазиб бериш таннархи 845 сўм бўлсада, амалда бир куб метр табиий газ учун 320 сўм қилиб белгиланганлиги, арзон сотилиши юқоридаги соҳа ривожига маблағлар ажратиш учун молиявий жиҳатдан барқарор эмаслиги ва етарли маблағлар ажратилмаслиги эвазига корхоналарни табиий газ қазиб чиқаришдаги улуши кам миқдорни ташкил қилмоқда.
Аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини етарли миқдорда табиий газ билан таъминлаш учун қазиб олувчи ташкилотларни қувватларини ошириш талаб қилинади, бунга чет эл инвестиция таклиф қилиш зарурати пайдо бўлди. Маълумки инвестор фойда кўрмаса, соҳага келмайди. Бунинг учун таклифларни босқичма босқич ошириш талаб қилинади.
Чет эл давлатларида аҳолига сотилаётган 1000 куб газ нархи:
Украинада – 100-120, Россияда – 80-100, Белерусда – 90-110, Қозоғистонда 80-90, Қирғизистонда – 214 АҚШ доллорини, Ўзбекистонда эса 37,7 АҚШ доллорини ташкил этмоқда.
Мамлакатимизда таклиф қилинаётган табиий газ нархидаги ўзгаришлар аҳоли учун амалдаги бир куб газ нархи 320 сўмдан 380 сўмга, яъни 60 сўмга ошириш мўлжалланмоқда. Бу эса ҳар бир хонадон бир ой давомида истеъмол қилган 100 куб газ учун ўртача 6 000 сўм ошишига олиб келади.
Бундан ташқари, ҳозирги замонда электр энергиясиз кундалик турмушимизни, юртимиз иқтисодий ривожланишини тасаввур қилиш қийин. Шу боис ҳам, мамлакатимизда аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминаш устивор вазифалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда 1 киловат/соат электр энергия ишлаб чиқариш учун
450 сўм сарфланмоқда. Лекин давлатимиз томонидан аҳолини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ислоҳотларни амалга оширилиши натижасида аҳоли учун электр энергиясининг амалдаги нархи 250 сўмдан сотилиб келинмоқда. Бу эса, соҳа ривожига салбий таъсир қилаётганини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга шуни эътироф этиш керакки:
- аҳоли сонининг ошиб бориши ва яшаш ҳудудлари кенгайиши;
- халқимизнинг турмуш даражаси ўсаётганлиги, ҳар бир оилада телевизор, кондиционер, музлаткич, компьютер, уяли алоқа ва бошқа маиший техникалар сонининг ошаётганлиги;
- ишлаб чиқариш, қурилиш ва хизмат кўрсатиш суръатларининг кенгайиши электр энергиясига бўлган талабнинг кескин ошиб боришига олиб келмоқда.
Лекин мамлакатимизда электр тармоқлари ва трансформатор пунктларининг қарийб 65 фоизи ўз хизмат даврини ўтаб бўлгани ёки қурилган вақти 1960-1980 йиллар даврига тўғри келиши бундай талабларни ўз вақтида ва узлуксиз таъминлаш имконини бермаяпти. Шу боис, электр энергияси корхоналари зарар кўриб ишлаб келмоқда. Бу ўз навбатида янги лойиҳаларни амалга оширишда қийинчиликлар тўғдирмоқда.
Ошиб бораётган эҳтиёжларни қондириш мақсадида чет эл инвестициясини жалб қилган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини оширишимизга тўғри келмоқда. Аммо, юртимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг ўз таннархидан паст миқдорда сотилиши инвесторларнинг мазкур соҳага киришларига тўсқинлик қилмоқда. Хусусан, муқобил электр энергияси (қуёш, шамол ва х.к.) буғ-газ станцияларини қурилишида ва ишлаб чиқаришида инвестицияларни қопламаслиги ҳамда ушбу лойиҳаларни жозибадорлигини пасайиб кетиши кузатилмоқда.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг бошқа давлатлар билан таққослайдиган бўлсак, аҳолига сотилаётган 1 кВт электр энаргиясининг нархи:
Ўзбекистонда – 250,0 сўм, Россия Федерациясида – 378,4 сўм, Молдовада 860 сўм, Қирғизистонда – 350 сўм, Тожикистонда – 380 сўм, Қозоғистонда – 340 сўмни ташкил этади.
Шунга кўра, электр энергияси тарифларини оптималлаштириш кўзда тутилмоқда. Аҳамиятлиси, киритилаётган ўзгаришлар 1 кВт/соат электр энергияси учун 45 сўмгача оширилиши кўзда тутилган бўлиб, натижада эса:
Биринчидан, соҳага янги инвесторларни жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга имкон бериши;
Иккинчидан, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналарнинг банкротлик ҳолатига тушиб қолишдан сақлашга имконият яратилиши;
Учинчидан, аҳолининг узликсиз ва сифатли электр энергиясига бўлган талабини қондиришга хизмат қилишига эришилади.
Шу боис 2019 йил 1 августдан бошлаб, Ўзбекистонда иш ҳақи 10 фоизга, табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун тўловлар қиймати ўртача 15 фоизга ошиши кутилмоқда.