“КОРРУПЦИЯ – АДОЛАТ КУШАНДАСИ”
2019-07-11 17:46:35 240
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.
Қачонки коррупция бартараф этилса, шундагина ҳалқнинг давлатга бўлган ишончи йўқолмайди, қонун устуворлиги принциплари обрўсизланмайди.
Бу иллатнинг нақадар зарарли эканлиги, унинг жамият тараққиётига путур етказиши ёш авлод онгига сингдирилганидан сўнг коррупцияга қарши курашишни самарали амалга ошириш мумкин.
Қувасой саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган ишларни янада такомиллаштириш ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш, ёшларимизни давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги маувжуд коррупциядан огоҳлантириш, коррупцион ҳуқуқбузарликни ўз вақтида аниқлаш, улар оқибатлари, сабаблари ва келтириб чиқарган шароитларни бартараф этиш ҳамда коррупцион ҳуқуқбузарликлр содир этгани учун жазо муқаррар эканлигини чуқур англатиш мақсадида яқинда Қувасой саноат касб-хунар коллежининг 3-босқич битирувчи ўқувчилари ўртасида “Биз ёшлар юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт” шиори остида “Коррупция-адолат кушандаси” мавзусида Республика иншолар танлови ўтказилди.
Бу танловнинг асосий мақсади- ёшларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун хужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг ўз иқтидорлари ва ижод маҳсулотларини намойиш этиш учун имконият яратиш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишдан иборат. Танловни ўтказишда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларда қонунга итоаткорлик хиссини камол топтириш, ижодкор ёшларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу куни иншо ёзиш жараёни сифатли, шаффоф ва Низом талаблари асосида ўтишини таъминлаш учун коллежнинг барча жамоаси жалб этилди. Танловга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари таклиф этилди.
Танловнинг Республика босқичи ғолиблари касб-ҳунар таълими марказининг диплом ва қимматбаҳо совғалари, шунингдек фаол иштирок этган ёшлар Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланадилар. Танловнинг Республика босқичи ғолибларининг ижодий ишлари матбуотда эълон қилинади.
Ишончимиз комилки, коллежимизнинг фаол ўқувчилари ҳам танловнинг Республика босқичида ғолибликни қўлга киритадилар.