Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШ

 2019-07-11 17:45:08    267

PDF yuklash
Chop etish


Валюта  қимматликларининг рўйҳати Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги 2003 йил 11 декабрдаги Қонунининг 3-моддасида белгиланган бўлиб, уни кенгайтирилган ҳолда талқин этиш мумкин эмас. Бундай қимматликларга қуйидагилар киради:

а) чет эл валютаси;

б) чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар – Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуни ёки хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар жумласига киритилган, қиймати чет эл валютасида ифодаланган пул ҳужжатлари;

в) чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитивлар ва бошқалар);

г) соф қуйма олтин.

Қонунинг 3-моддаси иккинчи қисмига кўра “чет эл валютаси” жумласига:

Хорижий давлатда муомалада бўлган ҳамда қонуний тўлов  воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, худди шу хорижий давлатнинг  пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган чет эл пул белгилари;

Ҳисоб рақамларида ва омонатларда бўлган хорижий  давлатларнинг пул бирликларидаги ва халқаро ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлар киради.

Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш деб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу ҳаракатлар содир этилган вақтда валюта қимматликларини ўрнатилган тартибларни бузган ҳолда сотиб олиш, сотиш ва ташиш ҳолатлари ўзича валюта қимматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказишни ташкил этмайди. Валюта қимматликларига нисбатан бўлган эгалик ҳуқуқи бошқа шахсга қонунга хилоф равишда ўтган вақтдан бошлаб жиноят тамом бўлган деб ҳисобланади.

Биринчи маротаба содир этилган валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 170-моддасида  белгиланган маъмурий жавобгарликка асос бўлувчи маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, башарти қилмиш шундай ҳаракатларни содир этганлик учун маъмурий  жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида содир этилса, ЖК 177-моддаси биринчи қисми бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.

Агар шахсда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш мақсади бўлиб, бу мақсадни қисмларга бўлиб амалга оширса, у валюта қимматликлари умумий суммасидан келиб чиқиб, ЖК 177-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарликка тортилиши лозим.

Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноятини ЖК 177-моддаси иккинчи, учуинчи ва тўртинчи қисмлари билан квалификация қилишда муқаддам шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилган бўлиши талаб этилмайди.

Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда анча ёки кўп ёхуд жуда кўп миқдорда олиш ёки ўтказиш учун жавобгарлик шахс шундай ҳаракатлар учун муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигидан қатъий назар келиб чиқади.

Валюта қимматликларини босқинчилик, товламачилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, фирибгарлик, ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш, шунингдек, валюта қимматликларида пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиши Жиноят кодексининг фақат ана шундай  жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддаси билан тавсифланиши лозим ва Жиноят кодексининг 177-моддаси билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди. Агар қалбакилиги айбдорга аён бўлган валюта қимматликлари кўринишидаги, пул муомаласида қўлланишини истисно қиладиган даражада ҳҳақиқийсига рўй-рост ўхшамайдиган купюралар ўтказилган бўлса, шунингдек,  айбдорда жабрланувчини қўпол равишда алдаш нияти бўлганлигидан гувоҳлик беруви бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, бундай қилмиш  Жиноят кодекси 176-моддасининг тегишли қисми бўйича тавсифланиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди. Қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни олган шахснинг қилмиши эса валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олишга  суиқасд сифатида тавсифланиши лозим. Қалбакилигини билмагани ҳолда  қалбаки валюта қимматликларини олган ва кейинчалик уларни ўтказган шахснинг қилмиши валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида  тавсифланиши лозим.

Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш орқали орттирилган пул ва бошқа қимматликлар давлат даромадлари ҳисобига ўтказилади. Агар жиноий йўл билан  орттирилган пул ёки бошқа қимматликлар топилмаса, олинган сумма ёҳуд қимматликларнинг қиймати давлат фойдасига ундирилади.

Ф.РАХМОНОВ, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг катта мутахассиси.