Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди

×

 2019-06-10 16:41:43    262

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг ўтган даври давомида шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар тиббиёт бирлашмаси, ободонлаштириш бошқармаси, маданият бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими ва ирригация бўлимларида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди.

Юқоридаги барча ташкилотларда “Жимсмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва тегишли соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилганда жами 2 007 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, тиббиёт бирлашмасида 207 та, ободонлаштириш бошқармасида 989 та, маданият бўлимида 53 та, қишлоқ хўжалиги ва ирригация бўлимларида 758 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Мазкур қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан 5 та тақдимнома, 1 та маъмурий таклиф ва 45 та огоҳномалар киритилиши таъминланди.

Киритилган таъсир чоралари натижасида 8 нафар шахсга интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 1 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.


 Хусанбой Иномов

 Қувасой шаҳар адлия бўлими бошлиғи