Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарори ижроси юзасидан Қувасой шаҳрида амалга ош

 2019-06-10 11:30:34    312

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ҳудуддаги оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида шаҳар ҳокимлигида “Оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш маркази” ташкил этилган.

Ушбу марказ томонидан шаҳардаги оилавий тадбиркорликни амалга ошириш учун имтиёзли кредит олиш истагини билдирган фуқароларнинг фаолиятини ўрганиб, уларга оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун яқиндан кўмаклашиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 20 март кунидан бошлаб 591 нафар фуқароларга “Оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш маркази”нинг хулосалари берилиб, уларнинг 568 нафарига жами 9 млрд 254,8 млн.сўм, шундан, чорвачилик йўналишида 177 та фуқарога 3 млрд 778,1 млн.сўм, қўйчилик йўналишида 210 та фуқарога 2 млрд 695,4 млн.сўм, қуёнчилик йўналишида 4 та фуқарога 61,5 млн.сўм, тикувчилик йўналишида 35 та фуқарога 378.8 млн.сўм,  иссиқхона ташкил этиш учун 60 та фуқарога 1 млрд 336,9 млн.сўм, миллий ширинлик ва нон маҳсулотларини тайёрлаш йўналишида 46 нафар фуқарога 183,2 млн.сўм, компьютер хизматларини ташкил этиш учун 3 та фуқарога 76,7 млн.сўм, боғдорчилик йўналишида 2 та фуқарога 93 млн.сўм, узумчилик йўналишида 1 та фуқарога 10 млн.сўм, асаларичилик йўналишида 19 та фуқарога 405,4 млн.сўм, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида 3 та фуқарога 51,5 млн.сўм, спорт тўгаракларини ташкил этиш учун 3 та фуқарога 80 млн.сўм, кутубхона ташкил этиш учун 1 та фуқарога 17 млн.сўм, хизмат кўрсатиш йўналишида 1 та фуқарога 30 млн.сўм, паррандачилик йўналишида 2 та фуқарога 43,1 млн.сўм, қушчилик йўналишида 1 та фуқарога 14,2 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.