Қувасойда саноат экспорти икки баробарга ошди
2024-11-18 15:07:29 376
Жорий йилнинг 10 ойи давомида экспорт ҳажми - 27 млн. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 143,6 фоизга бажарилди.
- шундан, саноат экспорти – 12,6 млн. доллар бўлиб, ўтган йилга нисбатан 200 фоизга ўсиш кузатилди.
Ҳозирда шаҳарда 51 та экспортёр корхоналар томонидан маҳсулотлар экспорт қилинади.
Жорий йилда экспортга мебел, тобланган ойна ҳамда бўялган ип маҳсулотларини чиқарувчи 15 та янги саноат корхонаси қўшилди.
Бундан ташқари, экспорт географияси Сербия ва Жазоир давлатларига кенгайтирилди.