Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Quvasoy shahri tarixi

 2024-02-07 15:34:31    1220

PDF yuklash
Chop etish


Қувасой шаҳри – Фарғона водийси текислигида жойлашган бўлиб, шимолий томони Фарғона вилоятининг Қува, Тошлоқ туманлари билан, жанубий ва ғарбий томонлари Фарғона шаҳри ва Фарғона туманлари, шарқий ҳудуди Қирғизистон Республикасининг Баткен вилояти Қизил-қия шаҳри билан чегарадошдир.

Умумий ер майдони 264 кв. км, 31 та маҳалла фуқаролар йиғинида
100 мингга яқин аҳоли бўлиб, 57,6 % шаҳарда, 42,4% қишлоқларда истиқомат қилади. 15 дан зиёдроқ турли миллат вакиллари, 43% дан ортиғини ўзбеклар,
32,3% тожиклар, 14,5% қирғизлар ва қолганини рус, корейс, татар, уйғур, украин, қозоқ каби миллатлар ташкил этади.

Ҳозирда 5 та йирик саноат корхоналари: “Қувасойцемент” АЖ, “Кварц” АЖ, “QUVASOY SHIFER HRIZOTIL” МЧЖ, “Электроқишлоққурилиш” корхонаси, “FERGANACEMENT” МЧЖ корхоналари фаолият юритади. Бу саноат корхоналарида цемент, шифер, қурилиш ойналари, темир-бетон маҳсулотлари ва шиша идишлар ишлаб чиқарилади.  Темир йўл станцияси мавжуд.

Иқлими бутун Фарғона водийси каби континентал. Қиш юмшоқ, баъзида қаттиқ, январь ойида -20 о С  бўлиши мумкин. Қорли мавсум узоқ бўлмайди. Ёзи иссиқ, июлнинг ўртача ҳарорати 28 о С, энг юқори даражаси 41,5 оС ташкил этади. Қувасойнинг табиий иқлими иссиқсевар қишлоқ хўжалиги экинлари, мева ҳамда сабзавотлар учун жуда қулай. Қувасойнинг гилос ҳамда олмалари Ўзбекистонда, қолаверса жаҳон мамлакатларида харидоргир.