Сектор раҳбарларининг фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2021-04-28 22:35:18 203
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қувасой шаҳридаги Халқ қабулхонасида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида бугун навбатдаги қабул ўтказилди. Қабулда сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди. Шу куни қабулда 36 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 31 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг 9 тасига шу жойнинг ўзида ижобий ечим топилди, 5 тасига тушунтиришлар берилди. Ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Қабул якунида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.