“Касб-ҳунарга ўқитиш” Мономарказига ташриф
2021-01-04 20:11:20 234
Бугун 2021 йил 4 январь куни шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Мамажонов, Мудофаа ишлари бўлими Н.Сатвалдиев, Ёшлар агентлиги раҳбари Б.Фозилов, Ёшлар иттифоқи раҳбарлари ва бир гуруҳ кўнгилли ёшлар шаҳримизда ишсизлик даражасини пасайтириш, ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка йўналтириш мақсадида “Исфайрамсой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Касб-ҳунар мактабида жойлашган “Касб-ҳунарга ўқитиш” Мономарказига ташриф буюрдилар.
Ушбу Касб-ҳунарга ўқитиш масканида 4 та йўнашиш мавжуд:
* Аёл ва эркаклар сартароши;
* Алюминий ва пластик профиллар билан ишловчи уста;
* Мебел ишлаб чиқариш ва гипсокартон билан ишловчи уста;
* Тикувчилик каби йўналишлар бўйича шаҳримиздаги ишсиз фуқароларимиз 2-3 ойлик курсларда бепул таҳсил олишади, ўқиш мобайнида
Бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўқувчиларга стипендия тўланади ҳамда битирувчиларга сертификатлар берилади.
Ёшлар у ерда яратилган шароитлар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.