Тадбиркорлик фаолияти учун ер майдонлари берилмоқда!
2021-01-04 20:02:18 232
Бугун Қувасой шаҳар ҳокими Равшан Рахимжонов “Пакана” МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган кичик саноат зонасига ташриф буюрди ва тадбиркорлар билан учрашди.
Дастлаб шаҳар ҳокими Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тадбиркорлар, ишлаб чиқариш корхоналарига берилаётган имтиёзлар, кичик саноат зонасида фаолият юритиш тартиблари хусусида маълумот берди.
Шундан сўнг ушбу ҳудудда қурилиш ишларини бошлаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилиб, улар томондан билдирилган мурожаатларни ва жараёнда юзага келаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатмалар берди.
Учрашув сўнгида Равшан Рахимжонов ҳудуддаги қурилиш ишларини бошлаётган тадбиркорларнинг иш жараёнлари билан танишди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEgsEcrdR4nnw1mKl