Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.

 2020-12-28 18:11:42    277

PDF yuklash
Chop etish


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирмачи сессияси видеоселектор тариқасида ташкил этилди.

Ушбу сессияда Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


Сессия кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни кўра тегишли соҳа масъуллари томонидан шакллантирилган Қувасой шаҳарнинг 2021 йилги маҳаллий бюджети лойихасини кўриб чиқиб, муҳокама қилиш ва тасдиқлаш масаласи киритилган.

Мазкур масала юзасидан шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири Мамасиддиқов Тулқин Муродовичга ахбороти тингланди.

 

Кун тартибидаги масала юзасидан шаҳар Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Полвонов Назаржон Джуманазарович


Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш,  иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Махсудов Фарход  Толкунджановичлар музокарага чиқдилар.


Кун тартибидаги  навбатдаги масала 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши фаолиятини ташкилий, техникавий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Кенгаш аъзолари томонидан вилоятдаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг фаолияти, шунингдек Давлат дастурларининг ҳудудлар кесимида ижро этилиши устидан таъсирчан депутатлик назоратини самарали таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашлари котибиятларини ташкил этиш белгиланган.

Кун тартибидаги мазкур масала юзасидан сўз халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Мехмонов  Мўйсинжон  Дадажоновичга берилди.

Сессия кун тартибига киритилган масалалалар тўлиқ кўриб чиқилди  сўнггида кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.