Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ОАВ ВА БЛОГГЕРЛАР ИШТИРОКИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

 2020-12-10 16:59:02    216

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон халқи буюк ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқда. Дунё нигоҳи бугун юртимизга қаратилган, чунки у янги Ўзбекистонни кашф этмоқда. Давлатимиз раҳбари инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини энг буюк қадриятга айлантиришни, ҳар бир фуқаро ўз ҳаётидан рози бўлиб яшайдиган янги жамият қуришни муҳим вазифа деб белгилаб берганлар.

Бугун 2020 йил 10 декабр куни олтинчи чақириқ халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси ўтказилди. 

Сессияга “16-Исфайрамсой” сайлов округидан депутат Мехмонов Мўйсинжон Дадажонович раислик қилди. 10 декабрь- Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати суверенитетимиз рамзи бир овоздан ижро этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Т.Холдаров, вилоят ҳокимининг ёрдамчиси А.Пўлатов, барча сектор раҳбарлари, шаҳар Кенгашига сайланган депутатдалар, ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ, блоггерлар иштирок этдилар.

Шаҳар Кенгаши депутатлари орасидан президиум аъзолари этиб, Қувасой шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов, депутатлар Б.Усманов, М.Жураев ҳамда А.Кимлар сайлаб олинди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан шаҳар ҳокими Рахимжонов Равшан Рахмоновичнинг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йилги режаларига бағишланган “Аҳолига мурожаати” тингланиб, худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижалари ҳамда бу борада ҳудуд даражасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи эшитилди.

Кун тартибидаги 1-2 масалалар юзасидан музокарага шаҳар прокурори,
2-сектор раҳбари Исмаилов Бахром Умирджонович ҳамда шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Полвонов Назаржон Жуманазаровичлар чиқдилар.

Сессия давомида янги лойиҳалар асосида ишга тушган саноат корхоналари ва шаҳримизда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари намойиши ўтказилди.

Ҳоким мурожаатидан келиб чиқиб, аниқ бир мақсадни англатувчи ва тегишли масъулга қаратилган савол ёки таклифлар берилгач, қарор лойиҳаси бир овоздан тасдиқланди. Шунинг билан, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Сессиядан сўнг, шаҳар ҳокими, унинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, масъул бўлим ва ташкилот раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида журналистлар ҳамда блоггерлар томонидан берилган саволларга шаҳар ҳокими Рахимжонов Равшан Рахмонович томонидан жавоблар берилди.

Қувасой шаҳар Ахборот хизмати