Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугун олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

 2020-10-26 20:03:20    218

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг барча ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлигининг гуруҳ ва бўлим раҳбарлари, масъул (зарур) ташкилот, корхона раҳбарлари ва умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Сессия котиблигига “28-Лашкар” сайлов округидан сайланган депутат Қосимов Азамжон Назирович сайланди.

Сессия кун тартибидаги қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

1. Қувасой шаҳрида таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш чора-тадбирлари ижроси тўғрисида ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси тўғрисида”ги масалалар киритилди.

2. Фарғона вилояти “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали тураржой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 616-сонли қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.

3. Қувасой шахридан рўйхатдан ўтган “Қувасой Махсус Транс” санитар хизмат кўрсатиш корхонасига чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаб чиқариш механизмларини йўлга қўйиш мақсадида ажратилган ер майдонини шаҳар захира ерлари ҳисобига қайтариш тўғрисида.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан шаҳар Халқ талими бўлими мудири Мамасидиқов Улуғбек Насибжоновичнинг мурожаати тингланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан музокарага Қувасой шаҳар 26-умумий ўрта таълим мактаби директори Мўминов Илхомжон Турсуналиевич чиқиб ўз муносабатини билдирди.

Кун тартибидаги масала юзасидан навбатдаги сўз шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Халқ таълим аълочиси Камалова Зулхумор Алмасбековнага берилади.

Кун тартибидаги масала юзасидан навбатдаги сўз шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби 8-Б синф ўқувчиси Шокиржонов Самандар Улуғбек ўғлининг онаси Худойбердиева Зилола Мухаммаджоновнага берилади.

Кун тартибидаги масала юзасидан муносабат билдириш учун Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Мехмонов Мўйсинжон Дадажоновичга сўз берилди.

           Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан сўз шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Абдурахмонов Давлат Абдурасул ўғлининг ахбороти тингланди.

           Кун тартибидаги учунчи масала юзасидан сўз шаҳар ҳокимининг ўринбосари Алимов Назиржон Абдунабиевичнинг ахбороти тингланди.

 

 

Бугунги сессия кун тартибига киритилган  масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.