БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
2020-09-28 19:05:04 221
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси шаҳар Кенгаши томонидан халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 20, 90, 91, 92,93 - моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодлар этиб қуйидагилар рўйхатга олинсин:
2. Қувасой шаҳар сайлов комиссияси котиби Ж.Паттаев халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қарорни маҳаллий матбуотда қонунда белгиланган муддатда эълон қилинишини таъминласин.
Қувасой шаҳар
сайлов комиссияси раиси: Б. Фазилов