ҚУВАСОЙ ШАҲАР ХОКИМЛИГИДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2020-04-28 17:47:07 309
Бугун Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Олтинчи чақириқ халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибига:
*Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23-24 апрель кунлари аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишини олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий-қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чораларини амалга ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлар фаолиятларини тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш;
* Аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар;
* Секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш жадвалини тасдиқлаш;
* Аҳоли таморқалари ва мавжуд боғ, токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бўлиб бериш бўйича асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида;
* Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида;
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрел кунги ПҚ-3680-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қувасой шаҳар худидида қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги;
* Касаллик юқтириш хавфи юқори, ўрта ва паст даражадаги ҳудудни таҳлил қилиб, карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича масъуллар (ШТБ раҳбари ) ва депутатлар фикрини эшитиш ҳамда Республика комиссиясига таклифларни тасдиқлаш;
* Муҳтарам Президентимиз томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли моддий кўмак бериш бўйича илгари сурган ташаббусларини қўллаб-қуватланиши бўйича ҳудуд тадбиркорларининг Мурожаатномасини ўқиб эшиттириш каби бугунги кунда энг долзарб ва амалга оширилиши зарур бўлган бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда шаҳар ҳокими РАХИМЖОНОВ РАВШАН РАХМОНОВИЧ ва унинг барча ўринбосарлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари, барча сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, ҳудудаги саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, кластер ва салоҳиятли тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиб, юқоридаги масалалар мухокама қилинди ва келгусида бажарилиши лозим бўлган аниқ манзилли чора тадбирлар ишлаб чиқилди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати