КОРОНАВИРУС ИЖТИМОИЙ ТАРМОКЛАРДА
2020-04-15 08:35:20 230
Бутун дунёда ўзини яккалаш ва карантин коронавирус тарқалишига қарши курашнинг ягона воситаси деб эътироф этилган.
Ўзбекистонда пандемияга қарши курашиш учун мисли кўрилмаган чоралар кўрилди, кўплаб ижтимоий институтлар, корхоналар ва ташкилотлар фаолияти тўхтатилди. Коронавирус ҳатто унча тарқалмаган жойларда ҳам пандемия билан боғлиқ ҳолат жамият онгига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистонда биринчи касалланганларни аниқлашдан олдин оммабоп ижтимоий тармоқларда ўнлаб касалланганлар тўғрисида "фейк" ахборотлар тарқалган эди. Айрим блогерлар ҳатто Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан вазият бўйича кунлик ҳисоботлар тақдим этишни ҳам талаб этди. Бу кенг кўламли муаммога айланиб, айрим давлатларда коронавирус бўйича ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун шак-шубҳасиз жазо ҳам қўлланилди.
Хўш, ўзбекистонликлар коронавирус ва карантин ҳақида қандай фикрда? Буни аниқлаш учун ижтимоий тармоқлар, сайтларда фойдаланувчилар маълумотларини ҳамда айрим изоҳларни таҳлил қиламиз.
Изоҳ қолдираётганларнинг аксарияти коронавирус соғлиққа жуда хавфли эканлигига ишонади. Одамлар давлатимиз томонидан ўрнатилган карантин талабларини бажаришга, уйда қолишга ва ўзини сақлашга чақирмоқда, карантинни бузганларни қоралашмоқда.
«Карантинни бузганларга нисбатан янада жиддийроқ жавобгарлик белгилаш лозим. Ўзининг хатти-ҳаракатлари билан улар нафақат ўз қариндошларининг, балки мени яқинларимнинг соғлиғини ҳам хавф остига қўймоқда», – деб "Facebook" ижтимоий тармоғида ёзади С.Мўминова.
Ҳамюртларимиз халқ табобати воситалари коронавирусни даволашда ва унинг профилактикасида самарали бўлишига ишонмайди. Улар кўпроқ шифокорлар ва анъанавий тиббиётга ишонади.
«Агар касал бўлганингизни сезсангиз, ҳушингизни йўқотиб, сизни тез ёрдам олиб кетишини кутмай, шифокорга мурожаат қилинг», – деб изоҳ қолдирди Т.Эргашева.
Ахборот сайтларида қолдирилаётган изоҳларга баҳо берсак, ўзбекистонликларнинг аксарияти эпидемияни жиловлаш учун давлатимиз раҳбарияти томонидан кўрилган чораларни қўллаб-қувватлайди.
Давлат органлари ва оммавий ахборот воситаларининг пандемияга қарши курашга йўналтирилган фаолияти тўғрисидаги мақолани изоҳлаб, Ҳусейн исмли фойдаланувчи улар томонидан одамлар карантинга риоя қилиб, ўзининг ва атрофдагиларнинг соғлиғини сақлаб қолиши учун барча ишлар қилинмоқда, деб таъкидлайди.
Ўзбекистонда кўрилган чораларни бошқа мамлакатлар қўллаб-қувватламоқда ва маъқулламоқда. Буни МДҲ давлатлари орасида ўзини яккалаш индексининг энг юқори кўрсаткичи – 4,4 балл Тошкентга тегишли эканлиги ҳам исботлайди. Ушбу кўрсаткич Яндекс жамоаси томонидан ўзини яккалаш даражасини баҳолаш учун киритилди. Компания таҳлилчилари беш баллик махсус индексни ҳисоблаб чиқди. Балл қанчалик юқори бўлса, шунчалик кўп одам ўзини яккалаш тартибига риоя қилади. Мамлакатимиздаги бу ютуқлар давлатимиз саъй-ҳаракатлари ва фуқароларимизнинг бирдамлиги натижасидир.
Мамлакатимизда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари шифокорларни қўллаб-қувватлаб, уларга раҳмат айтмоқда. Улар фидокорона меҳнат ва касбий хавфни эътироф этмоқда.
"Барча тиббиёт ходимларига катта раҳмат, беморларга эса тезроқ тузалиб кетишни тилаб қоламан", – деб тузалган фуқаролар ҳақидаги мақолага изоҳ қолдирди Роман исмли фойдаланувчи.
«Қисқа фурсатда шифохоналардан барча чиқишини кутиб қоламиз. Шифокорлар, борлигингиз учун раҳмат! Сизларга сабр ва куч-қувват тилайман!», – деб ёзди Зохир.
Марат исмли фойдаланувчи мустаҳкам соғлиқ ва узоқ умр тилаб қолади. Барчамиз, албатта, бу тилакларга қўшиламиз.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда карантин қоидаларини бузиб, жавобгарликка тортилганлар, шахсий автомобилдан фойдаланишга қўйилган чекловдан норози бўлган автомобиль эгалари томонидан қолдирилган постлар ва изоҳлар ҳам кўп.
Яна бир бор эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига биноан фуқаролар ўзини яккалаши COVID-19 га қарши курашишнинг энг самарали усули ҳисобланади. Бунга Хитой, Шимолий Корея мисолида ҳам амин бўлиш мумкин.
Юртимизда кўрилаётган барча чоралар бизни ўйлаб кўрилаётганини унутмаслигимиз лозим. Келинг, уйда қолиб, барча талабларга қатъий риоя қилайлик!
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.