БЕГОНАЛАР ТАКЛИФИНИ РАД ҚИЛИНГ!
2020-03-19 17:21:10 243
Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистонда ўрнатилган карантин вазиятдан фойдаланиб қолиш истагида бўлган баъзи шахслар уйма-уй юриб, коронавирусга қарши дезинфекция хизматларини таклиф этмоқда.
ИИВ бундай “холис хизмат”чиларга ишонмасликка ва шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳолидан ўз уйларига бегона шахсларни киритмасликка чақиради.
Юқоридаги каби таклиф ёки талаб билан уйингизга бирон бир кимса келган тақдирда ИИВ “102” қисқа рақамига ёки ҳудудингизда фаолият юритувчи профилактика инспекторига қўнғироқ қилишингизни сўрайди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.