Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЭФФЕКТ.УЗ аxборот агентлиги мухбири Элёр Тожибоев олиб борган “Ҳоким Шуҳрат Ғаниев Қувасойга бир боринг: сизни уйи бузилаётган паканаликлар кутмокда” номли журналистик суриштирув давомида тўплаган материалларга Қувасой шаҳар ҳокимлигининг РАСМИЙ БАЁНОТИ

 2020-03-11 19:45:41    264

PDF yuklash
Chop etish


Журналистик суриштирув жараёнлари суратга олинган видеоматериаллар Қувасой шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, Адлия бўлими, шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбар ва етакчи мутахассислари иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди.

Қувасой шаҳар Ер ресурслари давлат кадастри бўлими бошлиғи А.Абидовнинг маълум қилишича, “Пакана” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 84 нафар фуқарога муқаддам шаҳар захирасида турган ер мадонлари қонунга зид тарзда, қалбаки қарорларга асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратиб берилган. Дахлдор идоралар томонидан Давлат архивига юборилган сўровлар натижаси ҳам шундан далолат беради.

Шундай бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрель кунги 5421-сонли “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик акция эълон қилиш тўғрисида” фармони ва ушбу фармон ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарорига асосан “Пакана” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Туманний” кўчасида яшовчи 84 та xонадон эгалари Давлат xизматлари агентлигига мурожаат қилишган.

Бироқ якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларда бир қатор чалкашликлар боис, 84 та уй эгасидан фақат 21 тасига кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилган. Қолганларига эса рад жавоби берилган. Боз устига, ҳозирда фуқаролар тасарруф этиб турган ер майдонлари (“чеклар”) муқаддам “қўлдан-қўлга” ўтганлиги аниқланди.

Ер майдонларини қонунга хилоф тарзда талон-тарож қилиш ҳолатларини ўрганиш давомида ушбу ер майдонлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириладиган, суғориладиган ва балл-баннититети юқори эканлиги аниқланган. Шу боис, Қувасой шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими фуқароларга “Қишлоқ xўжалигида фойдаланиладиган ер майдонида барпо қилинган ноқонуний иморатларни ўз ҳисобларидан бузиб, ер майдонини фойдаланишга яроқли ҳолга келтириб қўйиш тўғрисида огоҳлантириш xатлари берилган.

Бундан ташқари, мазкур ҳолат Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судида кўриб чиқилиб, “84 нафар xонадон эгасига нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган уйларни ўз ҳисобидан бузиш тўғрисида” қарор қабул қилинган.

Ер – давлат мулки, уни талон-тарож қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу ҳақиқат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам ўз аксини топган.

Ҳозирда шаҳар прокуратураси ва бошқа дахлдор идоралар томонидан ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижалари ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.