Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

 2020-03-10 20:26:37    266

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдаги 6-чақириқ 3-сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги барча сектор раҳбарларининг ўтган давр мобайнида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширган ишлари ва келгусида амалга оширишлари керак бўлган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, шағар ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Т.Зиявитдиновнинг маърузасида келтирилишича, шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳарда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва ушбу йўналишларда тасдиқланган Дастурлар ва Йўл хариталари ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил давомида муайян ишлар амалга оширилган. Хусусан, Қувасой шаҳрида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолиятни янада такомиллаштиришда “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури асосида ёшларнинг дунёқарашини шакллантириш, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашга қаратилган самарали тизим жорий этилиб, ёшларда меҳнатсеварлик, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқаришга катта эътибор қаратилган.

Қувасой шаҳрида 2019 йил бўйича ишсиз ёшлар 1883 нафарни ташкил қилиб, 2019 йилнинг февраль-май ойлари давомида уларнинг суръатли базаси шакллантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири раҳбарлигида 2019-йил 30-январь куни ўтказилган “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёнига асосан Қувасой шаҳрида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз йўлини топишга қийналаётган ёшларни замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ҳамда ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” тасдиқланди.

“Манзилли режа”га асосан 2019 йилда 700 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш марказларида ўқитиш, 116 нафар ёшларни ҳунармандчиликка жалб қилиш, 100 нафар ёшларни касаначиликка жалб қилиш, 176 нафар ёшларни меҳнат ярмаркалари орқали бандлигини таъминлаш, “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида 100 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида 102 нафар ёшлар, “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси орқали 35 нафар жами 3 та йўналишда 432 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган эди.

2019 йилда 850 нафар (яъни 121.4%) ёшлар касб-ҳунар марказларида ўқитилди, 122 нафар (яъни 105.2%) ёшлар ҳунармандчиликка жалб қилинди, 110 нафар (яъни 110%) ёшлар касаначиликка жалб қилинди, 769 нафар (яъни 436.9%) ёшлар меҳнат ярмаркалари орқали бандлиги таъминланди, “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида 100 нафар (яъни 100%) ёшлар бандлиги таъминланди, 75 нафар (яъни 73,5%) ёшлар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида бандлиги таъминланди, ёшлар тадбиркорлиги ҳамда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси орқали 11 нафар (яъни 32%) ёшларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб бандлиги таъминланди. Дастур доирасида жами 84 нафар (яъни 91.3%) ёшларнинг бандлиги таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида
2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган 58-сонли йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил давомида ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича манзилли режа ишлаб чиқилди ҳамда тасдиқланди. Мазкур тасдиқланган манзилли режага асосан 2020 йил давомида аниқланган 1314 нафар доимий иш жойига эга бўлмаган ёшларнинг 1084 нафарини ёки 82,5 фозини бандлигини таъминлаш белгиланди.

Хусусан, қурилиш отрядларига 69 нафар, ишлаб чиқариш, (жумладан, қандолатчилик, озиқ-овқат, қурилиш маҳсулотлари) йўналишида 34 нафар, хизмат кўрсатиш (автомобилm, компьютер ва техникаларга хизмат кўрсатиш, гўзаллик салони, сартарошлик) 72 нафар, касаначилик (тикувчилик, тўқувчилик) 14 нафар, ҳунармандчилик йўналиши 75 нафар, пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида 66 нафар, боғдорчилик (маккажўхори, шоличилик ва бошқа дуккакли ўсимликлар) йўналишида 75 нафар, чорвачилик (қорамол, қўйчилик, туячилик, йилқичилик) йўналишида 67 нафар, балиқчилик йўналишида 78 нафар, асаларичилик 69 нафар, пиллачилик 77 нафар, томорқа хўжалиги жумладан, иссиқхоналар ташкил этишда 78 нафар, “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 63 нафар, бандлик жамғармаси орқали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали 71 нафар, “Ёшлар- келажагимиз!” Давлат дастури доирасида 51 нафар, “Ҳар бир оила-тадбиркор” Давлат дастури доирасида 80 нафар, бўш иш ўринлари орқали ўтказиладиган “Меҳнат ярмаркалари” доирасида 39 нафар ҳамда бошқа йўналишлар доирасида 6 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиши белгилаб олинган.

2019 йил давомида “Ёшлар-келажагимиз!” Давлат дастури доирасида 11 та лойиҳага 5 120 млн.сўм ажратилиб 84 та янги иш ўринлари яритилишига эришилган. “Ёшлар-келажагимиз!” Давлат дастури орқали 2020 йилда 11 та лойиҳага 1 900,0 млн.сўм ажратилиб, натижада 51 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши сектор рахбарларининг
2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар бўйича ҳисоботлари бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларининг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Сессия кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.