КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ
2020-02-25 18:44:51 233
Ҳар қандай давлат ривожи ва жамиятга раҳна солувчи ички ва иташқи кучлар бўлдаи. Шулардан бир коррупциядир. Мазкур давлат ва жамият кушандаси ҳақида ҳар ким, ҳар хил тушунчага эга бўлиб, унинг ортида ғаразли шахсий манфаат манфаат яширин.
Коррупция тарихи инсоният тарихи каби кўҳнадир. Қадимги юнон файласуфи Аристотель шундай деган эди: “Ҳар қандай давлат тузумида энг муҳими – бу, қонунлар ва тартиб-қоидалар воситасида ишни шундай ташкил этишки, мансабдор шахслар қинғир йўл билан бойлик орттира олмасин”.
Коррупциянинг энг оммалашган тури – бу, пора бериш, пора олиш ва ва пора олиш ва беришда воситачилик қилишдир. Пора олиш ва бериш Қадимги Римда амал қилган 12 жадвал қонунларида тилга олинган. Ибтидоий ва илк синфий жамиятларда коҳинга, қабила оқсоқолига ёки ҳарбий бошлиққа муайян имтиёзни қўлга киритиш учун ҳақ тўлаш табиий бир ҳол сифатида қаралган. Давлат аппаратининг мураккаблашуви ва профессионаллашувига қараб вазият ўзгариб борган.
Олий мартабали амалдорлар қуйи турувчи “хизматчилар” фақат тайинланган маош билан қаноатланишларини талаб қилганлар. Қуйи даража амалдорлар эса, аксинча, ўз хизмат вазифаларини бажарганлик учун арзгўйлардан яширинча қўшимча ҳақ олишни (ёки талаб қилишни) маъқул кўрганлар. Коррупция ҳақидаги энг қадимги қайдлардан бирига қадимги Бобилнинг миххатда ёзилган битикларида дуч келинган. Милоддан аввалги учинчи минг йилликнинг ўрталарига тааллуқли бўлган матнларда айтилишича, шумер подшоси Урукагин ўша замонлардаёқ қонунга хилоф ҳақ олишга ружу қўйган амалдорларнинг қонунбузарликларига чек қўйиш муаммосини ечиш йўлларини излаган.
Коррупция – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят. Коррупция фаолияти хуфёна иқтисодиётнинг асосий турларидан бири ҳисобланади. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат амалдорлари томонидан шахсий маффатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида фуқаролардан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади. Аммо, умуман олганда, давлат амалдорларигина эмас, балки, масалан, фирмаларнинг менежерлари ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлиши; пора пул билан эмас, балки бошқа шаклда берилиши мумкин.
Этимологик жиҳатдан “коррупция” атамаси “бузиш, пора эвазига оғдириш” деган маънони англатадиган лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан.
Бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Аммо бу коррупция ҳаммаёқда бир хил деган маънони англатмайди. Коррупциянинг вужудга келиш сабаблари турли мамлакатларда ҳар хил бўлиб, тарихий босқич ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси билан белгиланади.
Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши кураш соҳасида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда, жумладан, 2017 йил 4 январда кучга кирган “Коррупция қарши курарши тўғрисида”ги Қонун, бу Қонун 6 боб ва
34-моддадан иборат бўлиб, ушбу Қонун Ўзбекистон тарихидаги муҳим ҳужжатлардан бири ҳисобланади, бундан ташқари Ўзбекистон 2003 йил
31 октябрда қабул қилинган ва 2005 йил 7 июлдан кучга кирган “Коррупцияга қарши кураршиш конвенсияси”га ҳам аъзо давлат ҳисобланади.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан “Ўзбекистонда коррупция қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Фармон имзоланган бўлиб, ушбу ҳужжат коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг ҳалқаро майдондаги обрў-эътиборини оширишга қаратилган. Фармон билан юртимизда 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилингани ҳам мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилаётганлигидан дарак беради.
Хулоса қилиб айтганда, коррупциянинг давлат ва жамият ривожига хавфи жуда каттадир.
Коррупцияга қарши курашиш эса мамлакатимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг асосий вазифаси бўлмоғи лозим.
Аъзамжон МАДАМИНОВ, жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг судья ёрдамчиси.