Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲАЙДОВЧИЛАР ХОНАДОНИГА “БАХТ ХАТИ” ЮБОРИЛАДИ

 2020-02-21 07:43:48    223

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши биносида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ва соҳавий хизмат раҳбарлари, вилоят прокуратураси ҳодимлари иштирокида “Очиқ ва ошкора мулоқотдамиз” мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда вилоят ОАВ ходимлари ва ижтимоий тармоқлар ҳамда блогерлар иштирок этдилар. Анжуманда асосий мавзу сифатида сўнги кунларда Қўқон шаҳрида жойлашган “Марокаш” ва “Шедевр” чойхонасидаги жиноий ҳолат ҳамда Данғара туманида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида атрофлича маълумот берилиб, видеолавҳалар кўрсатилди ва қизғин баҳс-мунозара қилинди.

ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан етарлича жавоблар олишди.

Бугунги давр журналист ва блогерлардан содир бўлаётган воқеа-ҳодисага холисона тезкор муносабат билдиришни талаб этмоқда. Айни пайтда ахборот манбаасига эга бўлган ташкилот бевосита ОАВ вакиллари билан узвий алоқаларни мустаҳкамлаб, улар ёрдамида зарур маълумотларни кенг оммага тушунарли тарзда етказиб туриши зарур.

Шунингдек, фуқароларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини юксалтириш ва йўл транспорт ҳодисасини олдини олиш мақсадида Фарғонада фаолияти йўлга қўйилган “MultaRadar”ларнинг ўтган муддат давомида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши юзасидан аниқлаган қоидабузарликлар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, “MultaRadar” ишга тушган тўрт кун ичида 5254 та қоида бузилишлар аниқланди. Энди бу ҳайдовчилар хонадонига “Бахт хати” юборилади. Бу “бахт хат”лари ҳайдовчиларни қувонтирмаслиги аниқ. Лекин кейинги сафар “MultaRadar”нинг “нишони”га тушмасликка, қоидани бузмасликка ҳаракат қилишлари турган гап.

Матбуот анжумани давомида йўлларда ҳаракатини тартибга солиш бўйича журналистлар, блогерлар, ижтимоий тармоқ вакиллари янги таклиф ва мулоҳазалар билдирдилар.

Лойиҳалар режалаштирилиб атрофлича муҳокама қилинди.

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи доимгидек барча саволларга батафсил жавоб берди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.