Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТУМАНЛАРДА ҲАЛИГАЧА МАЪЛУМОТЛАР ЭЛЕКТРОН ТИЗИМГА КИРИТИЛМАЯПТИ

 2020-02-14 03:22:35    259

PDF yuklash
Chop etish


Электрон келган тиббий маълумотда бошқа сана кўрсатилганлиги фуқароларнинг тиббиёт муассасаси ва ФҲДЁ бўлими ўртасидаги сарсонгарчилигига олиб келмоқда! Нима учун?

Фарғона шаҳрида Давлат хизматлари агентлиги ва ФҲДЁ, соғлиқни сақлаш муассасалари ўртасида электрон маълумот алмашиш тизимидаги камчилик ва муаммоларга бағишланган семинар ана шу саволлар остида танқидий руҳда ўтди.

Фуқаролик ҳолатини қайд этиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилувчи ҳужжат (гербли гувоҳнома) бериш учун асос бўлади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг аҳамияти шундаки, унга асосан ФҲДЁ органи томонидан берилган гувоҳнома ва унда кўрсатилган фактнинг тўғрилигини тасдиқловчи шаксиз далил ҳисобланади.

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома боланинг туғилганлигини, унинг ота-онаси ким эканлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир. Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома эса шахснинг ўлимини ва унинг ҳуқуқий лаёқати тугатилганлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир.

Ушбу йилдан бошлаб туғилиш ва ўлимнинг ўз вақтида қайд этилиши, туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотноманинг, шунингдек перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳноманинг тўғри ва аниқ тўлдирилганлиги учун масъулият Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туман ва шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарлари зиммасига юкланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ҳудудларда тиббиёт муассаларида электрон тизимни тўлиқ йўлга қўйиш ҳамда туғруқ, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида электрон тизимга киритиш борасида 2019 йилнинг 24 апрель кунги 192-сонли, 13 август кунги 408-сонли, 5 сентябрь кунги 441-сонли, 15 ноябрь кунги 587-сонли топшириқ хати ҳудудларга чиқарилган бўлса-да, Фурқат ва Риштон туманлари тиббиёт бирлашмаси томонидан туғилганлик ва ўлим бўйича интеграция умуман йўлга қўйилмаган! Туманларда ҳалигача маълумотлар электрон тизимга киритилмаяпти. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида бу ҳолатни кечириб бўлмайди.

– 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб тиббиёт муассасалари ва ФҲДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим ҳақида электрон маълумот алмашиш тизими жорий этилди. Ушбу интеграциялашув жараёни ва туман (шаҳар) ФҲДЁ органларидаги туғилиш ва ўлим ҳақида электрон маълумот алмашиш ўрганиб чиқилди, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бўлими бошлиғи Шаҳнозахон Имомова. – Ўрганиш давомида туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари томонидан “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига туғилиш ва ўлим ҳақидаги тиббий маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг электрон тизими орқали белгиланган муддатларда юборилмаётганлиги аниқланди. Бунинг натижасида ФҲДЁ органлари томонидан туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари қоғоз шаклидаги маълумотномаларга асосан расмийлаштирилмоқда. Бу ҳолат давлат хизматларини кўрсатиш тартибининг бузилиши ҳисобланади

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁ бўлимига келган фуқаронинг қўлидаги тиббий маълумотномада онанинг туғилган санаси ёки боланинг туғилган санаси бошқа бўлса-да, электрон келган тиббий маълумотда бошқа сана кўрсатилганлиги фуқароларнинг тиббиёт муассасаси ва ФҲДЁ бўлими ўртасидаги сарсонгарчилигига олиб келмоқда! 2019 йил 20 ноябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Тиббиёт муассасаларида туғруқ, перинатал ўлим ва ўлим тўғрисидаги” маълумотларни электрон тизимга киритиш натижалари” юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар белгилаб берилганлигига қарамасдан, вилоятимиз ҳудудларида, яъни туман (шаҳар) тиббиёт муассасаларида жорий йилнинг 12 февраль кунига қадар ҳам ўлим ҳақидаги тиббий маълумотларни базага киритиб бориш йўлга қўйилмаган! Интеграция йўлга қўйилган шаҳарларда эса маълумотлар хато киритилмоқда!

Шунингдек, семинарда таъкидландики, туғилганлик ва ўлимни (шу жумладан, перинатал ўлимни) электрон рўйхатга олиш ахборот тизимини тўлиқ татбиқ этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш тизимидаги 426 нафар тиббиёт ходимлари ўқитилди. Бу бўйича вилоят туманлар ва шаҳарлар кесимида дислокация шакллантирилиб, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ахборот ҳам тақдим этилган. Лекин амалий натижа ҳали-ҳануз юз кўрсатмаяпти.

Соғлиқни сақлаш ва ФҲДЁ бўлими ходимлари бу ҳаракатлари билан қўпол равишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўймоқдалар. Бу билан фуқароларга қилинаётган хизматлар сифати тушишига замин яратилмоқда.

Семинарда масъуллар огоҳлантирилиб, келгусида мазкур қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилишлари эслатилди. Шунингдек, давлат хизматлари агентлиги билан ҳамкорликда ишлашлари таъкидланди.

Элёр Аъзам.