Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ФИРИБГАР НАБИРА

 2020-01-30 17:26:14    231

PDF yuklash
Chop etish


ўз бобосини чув туширди. Жабрини эса бошқа биров тортди

“Қаҳрамон”имиз – 1982 йилда туғилган Рустам Бойқўзиев бегоналар қолиб, ўзнинг 84 ёшли бобоси Қурбонали Пўлатовни чув тушириб, 2016 йил 6 декабрда бир ой муддатга олган 4000 АҚШ доллари (32 млн сўм) қарзини бир йил вақт ўтса ҳам қайтармагани учун ФИБ Риштон тумани судининг 2018 йил 20 февралдаги қарори билан Р.Бойқўзиевдан Қ.Пўлатов фойдасига 32.208.000 сўм асосий қарз, 5.260.640 сўм устама жами 37.468.640 сўм ундириш белгиланган.

Бироқ ижро ҳаракатлари давомида Р.Бойқўзиевнинг муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувдалиги маълум бўлди.

Аммо бахтга қарши унинг номида 2016 йилда ишлаб чиқарилган “Спарк” русумли, 40 L 052 RA давлат белгили автомашина мавжудлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бшқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг тегишли моддаларига мувофиқ, давлат ижрочиси томонидан автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинди. Пировардида автоулов Данғара тумани Наврўз кўчасида яшовчи фуқаро Шербек Хидировникидан топилди. Яъни фирибгар автомашинани Ш.Хидировга сотгани, бироқ олди-сотди шартномаси ўз вақтида расмийлаштирилмай, Шербек “Спарк”ни ишончнома орқали бошқариб келаётгани маълум бўлди.

Ўз навбаида автомашина жарима майдонига олиб кирилиб, Фарғона шаҳридаги “Континент имкон баҳо” масъулияти чекланган жамияти томонидан 55.370.657 сўмга баҳоланди.

Давлат ижрочисининг ана шу ҳаракатидан кейин Ш.Хидиров суд қарорида белгиланган 37.468.640 сўмни Қурбонали Пўлатовга тўлаб беришини, ўзи эса кейинчалик Р.Бойқўзиевдан ҳақини ундириб олишини билдириб, илтимоснома билан мурожаат қилди. Негаки у Рустамнинг фирибгарлиги туфайли автомашинадан ажралиб қолишни истамади. Натижада Ш.Хидиров Қ.Пўлатовга юқоридаги маблағни ўз ихтиёри билан топширди. Шу тариқа ижро ҳаракати тугалланди. Тугалланди-ю, лекин бобо ва набира ўртасидаги можаро жабрини бутунлай бегона одам тортди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: модомики, Р.Бойқўзиев юқоридаги фирибгарликка қўл урган экан, нима учун ота-онаси уни тартибга чақиришмади ёки Қ.Пўлатовнинг ҳақини қайтариш чораларини кўришмади? Ёки улар мўйсафид оталаридан ўз фарзандларини устун қўйишдими?

Албатта, вақти-соати келиб, Р.Бойқўзиев қўлга олиниб, қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади. Шербек Хидиров ҳам ўз ҳақини ундириб олар. Аммо Рустамнинг уялмай-нетмай ўз бобосини ҳам чув туширгани, Қурбонали отанинг қариган чоғида ундан иззат-икром кўриш ўрнига набирасининг фирибгарлигидан азият чекиб, суд ва бюро идораларига қатнаб, сарсон бўлгани ҳеч кимнинг ёдидан чиқмаса керак. Шундай экан, ҳамюртларимизни яна бир бор фирибгарларнинг хийла-найрангларидан огоҳ этиб қоламиз.

Шокиржон СУЛТОНОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги

 Мажбурий ижро бюросининг

Қувасой шаҳар бўлими бошлиғи.