Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЁШЛАРГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚАДИ

 2020-01-29 15:27:49    154

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Палаталарига Мурожаатномаси кенг жамоатчилик ўртасида ўрганилиб, қизғин мунозараларга бой бўлмоқда.

Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан олдимизга қўйилган энг асосий мақсад – бу, тобора янгиланиб бораётган Ўзбекистонимизни ривожланган мамлакатга айлантириш, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”, деган дастурий ғоя асосида, ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш – ўта шарафли вазифа эканлиги таъкидланди.

Мурожаатномада, шунингдек, бу мақсадларга илм, маърифат ва инновация билангина эришишимиз мумкинлиги, бунинг учун эса, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз лозимлиги алоҳида таъкидланиб, олдимизда турган улуғвор вазифаларимизга “Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта тўғри йўлдан адашиш бўлади”, деган жумла билан таъриф берилди.

2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилганида ҳам илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятли, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш мақсади мужассам.

Жорий йилда бюджетдан ажратиладиган 1,7 триллион сўм маблағ ҳисобидан 36 та янги мактаб қурилиб, 216 таси капитал таъмирланади. Шунингдек, 55 та хусусий мактаб ташкил этилиб, уларнинг сони 141 тага етказилади.

Мактаб ўқув дастурлари илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштирилади. Ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиб, уларни халқаро стандартларга мослаштирилади, дарслик ва адабиётлар сифати оширилади.

Мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказилади. Эътиборлиси, олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари 2 баробар кўпайтиралади.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш мақсадида ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёшларимиз учун янги оммавий спорт объектлари қурилади.

Маданият ва санъат муассасаларига алоҳида эътибор қаратиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш учун бюджет маблағлари ҳисобидан 22 та театр ва маданият объектлари қурилади ва реконструкция қилинади. Шунингдек, давлат-хусусий шериклиги асосида 20 та маданият маркази ва истироҳат боғлари фаолияти йўлга қўйилади.

Табиийки, мазкур йўналишларда Қувасой шаҳрида ҳам муайян ишлар амалга оширилади. Бу, албатта, эртанги кунимиз давомчилари бўлган ёшларимизнинг ҳеч кимдан кам эмасликлари ва ҳеч кимдан кам бўлмасликлари йўлидаги муқаддас ғояга асосланади.

Ўз навбатида, биз ҳам муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатномасида келтирилган асосий вазифаларни ўзимизга дастуруламал сифатида белгилаб олдик. Шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотларининг ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий ва жисмоний баркамоллигини таъминлаш, улар иштирокида жамиятда миллий маданиятни янада юксалтириш, оммавий ҳамда профессионал спорт, бадиий ижод ва санъатни ривожлантириш борасидаги фаолиятимизни кучайтириш бўйича мақсадли тадбирлар режасини ишлаб чиқдик ва уларни ҳаётга татбиқ этамиз.

Ушбу ҳаётий заруратни таъминлаш учун бизда барча имкониятлар мавжуд.

Алишер МАМАЖОНОВ, Қувасой шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.