Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР

 2020-01-28 18:02:56    242

PDF yuklash
Chop etish


Биз яқиндагина тарихга кузатган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да турли соҳалар бўйича ўз олдимиздаги вазифаларни шараф билан адо этдик. Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилсак, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 1 трлн 201 млрд сўм (прогнозга нисбатан 106,7 фоиз) га уддаланди Соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, умумий қиймати 34 млрд. сўмга тенг бўлган жами 7 та саноат лойиҳалари амалга оширилди., шунингдек, 2 та маҳаллийлаштириш лойиҳаси доирасида 167,8 млрд. сўмлик (йиллик прогнозга нисбатан 112,5 фоиз) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва импорт ўрнини босиш самарадорлиги 1,5 млн.долларни ташкил этди.

Қурилиш соҳасидаги ишларимиз ҳам 346,9 млрд (117,2 фоиз) ўсиш билан якунланди. Бугунги кундаги энг долзарб масала – бюджет тушумлари ҳажми 238,9 млрд.сўм (100,5 фоиз)га бажарилиб, бюджетга қўшимча 27,2 млрд. сўм миқдорида тушумлар туширилишига эришдик. “Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари” доирасида 248,8 млрд сўмлик 14 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 620 та янги иш ўринлари яратилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 821,2 млрд сўмни ташкил этди ва бу борадаги кўрсаткичлар 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 фоизга ўсиш билан якунланди. Бунда маҳаллаларда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида чорвачилик йўналишида 650 нафар фуқарога 12,1 млрд сўм, қуёнчиликни ривожлантириш йўналишида 361 нафар фуқарога 5,5 млрд сўм, мини-иссиқхоналар ташкил этиш йўналиши бўйича 93 нафар фуқарога 2,2 млрд.сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Жами хизматлар ҳажми 168 млрд 700 млн.сўм (106,3 фоиз)ни ташкил этиб, олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 фоиз ўсишга эришилди.

Маълумки, сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва ушбу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда. Шундан келиб чиқиб, Қувасой шаҳрида ҳам йил якунига қадар жами 219 та тадбиркорлик субъеклари ташкил этилди. Ишламай турган 209 та корхоналар фаолияти йўлга қўйилди бу борадаги кўрсаткичлар ҳам  1,6 баробарга ортиғи билан уддаланди.

Маълумки, тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни йўлга қўйиш ва уларни ривожлантиришда хорижий ва маҳаллий инвестициялар муҳим аҳамият касб этади. Таҳлиллар шундан далолат берадики, 2018 йилда 4,2 млн. АҚШ доллари миқдорида ана шундай маблағлар ўзлаштирилган. Ўтган 2019 йилда 25,0 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди. Бу эса 2018 йилга нисбатан деярли 6 баробар (595  фоиз)га кўп демакдир. Белгиланган “Инвестиция дастури”га мувофиқ, “Ҳамдўстлик” МФЙ ҳудудида 1 млрд. 28 млн.сўмлик, 0,75 км узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортилди.

Бугунги кунда шаҳримизда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳаллий маҳсулотларни четга экспорт қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратганмиз ва бу борада ҳам талабчанликни сусайтирганимиз йўқ. Натижада ҳудудий корхоналар томонидан 13,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Шаҳримиз ҳудудида янги иш ўринлари яратиш ва фуқароларимизнинг бандлигини таъминлаш ҳам доимий эътиборимиздадир. “Бандлик дастури” доирасида 2112 та янги иш ўринлари яратилди ва бу борадаги кўрсаткичларимиз ҳам (103,4 фоиз) ортиғи билан бажарилди. Шаҳарнинг “Пакана” МФЙ ҳудудида “Қишлоқ қурилиш Инвест” ИК томонидан 10 та 4 қаватли, 240 хонадонли, 6 та 2 сотихли ер майдонига эга бўлган, жами 246 хонадонли арзон уй жойлар ҳамда “Шаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ томонидан 5 та 5 қаватли, жами 225 та хонадондан иборат уйлар ўз эгаларига топширилди. Шунинг баробарида, яна қўшимча 10 та 4 қаватли, жами 240 та хонадондан иборат уйлар ҳам яқин кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

“Обод маҳалла” дастури доирасида 4 та маҳаллада, жами 11 млрд. 122 млн. сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, 498 та якка тартибдаги, 6,5 км ички йўллар таъмирланди, 10 км ичимлик суви ва 2,1 км оқава сув тармоқлари ва 1 та янги тик сув қудуғи қурилди. Янгидан 12 та бозор инфратузилма объектлари ишга туширилди.

Қувасой шаҳрида иқтисодиёт тармоқлари,  ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолига электр энергияси, табиий ва баллонли газ, шунингдек, кўмир ёқилғисини ўз вақтида етказиб бериш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида, жами 15 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди. Табиий газ бўйича 3,2 км газ қувурлари жорий таъмирланди, 25,6 км ана шундай қувурларда ҳаво ёрдамида зичликка синаш ва тозалаш ишлари амалга оширилди, 3,5 км қувурлар ва 53 та ГТҚлар сифатли бўялди. Жумладан, аҳолига 1500 тонна, ижтимоий соҳа объектларига 237 тонна кўмир ва брикет ёқилғиси етказиб берилди.

Шунингдек, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 6 дона сув насоси ўрнатилди, 9 та ичимлик суви насослари таъмирланиб, 8,1 км янги ичимлик суви тармоқлари ва 1,2 км янги оқава суви тармоқлари ётқизилди.

2019 йил давомида жами 2,3 км ички йўллар асфальтлаштирилди ва 26,2 км йўлларга  шағал ётқизилди.

Жорий – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да ҳам олдимизга катта марраларни қўйганмиз ва уларни ҳаётга татбиқ этиш йўлида астойдил интиламиз Бу йил саноатни 6,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини 2,5 фоизга, хизматлар ҳажмини 6,6 фоизга, пудрат ишларида 9,3 фоизга ўсиш прогноз қилинмоқда. Шу жумладан, I чоракда саноат 8,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 4,9 фоизга, хизматлар ҳажми 3,5 фоизга, пудрат ишлари ҳажми 5,1 фоизга ўсиши таъминланади.

Бюджетга тушумлар режаси 2020 йилда 194,6 млрд. сўмга (режага нисбатан 106 фоиз), I чорак якуни билан 41,2 млрд. сўмга (104,5 фоиз) бажарилиб, қўшимча 1,8 млрд. сўм, йил якуни билан эса 11,1 млрд. сўм миқдорида тушумлар туширилиши таъминланади.

“Ҳудудларни ривожлантириш дастурлари” доирасида I чоракда умумий қиймати 10,5 млрд. сўмлик 4 та, йил якуни билан эса қиймати 230,4 млрд. сўм бўлган 18 та лойиҳалар ишга туширилиши мўлжалланган ва бунинг ҳисобига 895 та янги иш ўринлари яратилади.

2020 йилда 230 та, шу жумладан, I чоракда 45 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил этилади ва уларнинг саноатдаги улуши йил якуни билан 38,1 фоизга етказилади.

2020 йилда “Ҳудудий инвестиция дастури” доирасида 7,8 млн. доллар, I чоракда 1,1 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши натижасида 2 та хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма ва хорижий корхоналар фаолияти йўлга қўйилади ва уларнинг сони 20 тага етказилади.

Ҳудудий корхоналар томонидан жорий йилда 23,2 млн. долларлик, шу жумладан, I чоракда 4,1 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, 11 турдаги янги маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади. Ташқи бозорлар географияси Хитой, Украина, Жанубий Корея, Озарбайжон каби давлатлар ҳисобига янада кенгаяди.

“Бандлик дастури”га мувофиқ, бу йил жами 1.600 та, I чоракда эса 304 та янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида Қувасой шаҳар делегациясининг Латвия, Польша, Жанубий Корея ва Европанинг бир қатор ривожланган давлатларига мақсадли сафарлари ташкил этилади.

Тадбиркорликни ривожлантириш борасида яратилган имкониятлардан кенг фойдаланиб, тадбиркорлик субъектлари сонини кескин ошириш ҳисобига бюджетга қўшимча тушумлар миқдорини ошириш ишлари тизимли ташкил этилади.

Жорий йилда ҳам “Обод маҳалла” давлат дастури ижросини таъминлаш, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш кўламини кенгайтириш, урбанизацияни ривожлантириш чоралари кўрилади.

Муҳандислик-коммуникация, уй-жойлар қурилиши, мактабгача таълим, спорт, коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасига давлат-хусусий шерикчилигини кенг жорий қилиш амалиёти жадаллаштирилади.

 

Шаҳарда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5,4 фоизга (1 трлн. 594 млн. сўм), хизматлар ҳажмининг эса 3,2 фоизга (182 млрд.сўм) ўсиши таъминланади.

Ўтказилган инвест-форумлар ва хорижий давлатларга ташрифлар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш натижасида тўғридан-тўғри жалб қилинган инвестицияларнинг жами инвестициялар ҳажмидаги улуши 22 фоизга етказилади. Давлат-хусусий шерикчилигинининг кенг жорий қилиниши, маҳаллий бюджетга тушумлар миқдорининг ошиши – буларнинг барчаси шаҳримиз аҳолисининг  турли соҳалардаги муаммоларини шаҳар даражасида ҳал қилиш имконини беради.

Мухтасар айтганда, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёвнинг вилоятимизга ташрифлари давомида берган топшириқлари бўйича қабул қилинган “Йўл харита”лари, қабул қилинган фармон ва қарорлари ижросини сўзсиз таъминлаш чоралари кўрилади. Зеро, энг олий мақсадимиз – муҳтарам Президентимиз таъбирлари билан айтганда, халқимизни рози қилиш ва шаҳримизни барча соҳаларда олдинга олиб чиқиш, уни гуллаб-яшнаган маконга айлантиришдан иборат.

Адҳамжон ЗИЯВИТДИНОВ, Қувасой шаҳар ҳокими.