Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОДАМЛАР ОРАСИДАГИ ТУРЛИ МИШ-МИШЛАРГА ЖАВОБЛАР

 2020-01-28 05:45:49    248

PDF yuklash
Chop etish


Замона зайли билан одамларимиз анча талабчан ва закий, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишни қайсидир маънода яхши билади. Шахсий манфаатдорлик борасида-ку, гап бўлиши мумкин эмас, бир-бирлари билан пойга ўйнашга тайёр. Асосли-асоссиз мишларга берилиш, уларга кўр-кўрона ишонавериш оддий ҳолга айланиб қолди. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасидан кейин, табиийки, ҳаётимизда сезиларли ўзгаришлар бўлади. Лекин ушбу ўзгаришларни “ўз қаричи” билан ўлчайдиганлар яна миш-мишлар отига минди. Қуйидаги икки мақола мутахассислар билан бўлиб ўтган суҳбатлар давомида қўлга киритилган факт ва рақамлар асносида шаклланди. Ўйлаймизки, улар ҳеч кимни, айниқса халқ орасида турли миш-мишлар тарқатиб юрганларни ҳам эътиборсиз қолдирмайди.

 

Пенсия ислоҳоти: янги концепциядан нимани кутиш мумкин?

Ҳақиқатан ҳам, 2020 йил 1 апрелгача пенсия ислоҳотининг янги концепцияси тайёрланади. Ушбу санагача ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
Ҳозирда Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди ва бошқа нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳужжат устида иш олиб борилмоқда.

Янги концепцияга биноан, бошқа давлатларга нисбатан энг кам ҳисобланган пенсияга чиқиш ёши босқичма-босқич ўзгартирилади. Дунёда эркаклар ва аёллар учун ўртача пенсия ёши 62 ёшни, Ўзбекистонда эса 57,5 ёшни ташкил этади. Шунингдек 7 йилни ташкил этадиган, пенсия тайинлаш учун энг кам стаж Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциясига мувофиқ, 15 йил давомида босқичма-босқич оширилиши режалаштирилмоқда

2011 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Ўзбекистондаги пенсионерлар сони 2,4 бараварга ошди. 2019 йилда улар 339 минг кишига кўпайди. Бунда расман иш билан банд аҳоли – 4,76 млн. киши бўлиб,  улар иқтисодий жиҳатдан фаол аҳолининг 32,5 фоизини ташкил этади.

Мутахассисларинг айтишларича, ўтган йилда пенсияларни тўлаш харажатларининг 9,3 фоизи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсацияланди. 2019 йилда компенсация миқдори 4 трлн. сўмни ташкил этган бўлса, бу йил 8 трлн. сўм ажратилиши Сенат томонидан маъқулланган. 
Пенсия бадалларини тўлашда аҳоли манфаатдорлигини ошириш учун уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтилиши кўриб чиқилмоқда. Биринчи даражасида энг кам миқдордаги давлат пенсияси тўланиши назарда тутилмоқда. Иккинчи даражасида – МБ қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда, фоизлар ҳисобланган ҳолда, иш ҳақидан муайян суммадаги ажратмалар асосида шахсий ҳисобварақда жамланган пенсияни тўлаш. Учинчи ҳолатда Пенсия жамғармасига ажратмалар миқдори аҳоли томонидан белгиланади.

Жорий йилда фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисидаги янги қонун қабул қилинади. Амалдаги қонун 1994 йилда қабул қилинган бўлиб, унга 26 марта тузатишлар киритилганлигига қарамай, ҳаволаки нормалар, ўзини оқламаган имтиёзлар ҳам талайгина. Ҳозирга қадар алоҳида соҳа ходимлари, мукофотланган ва унвонларга эга фуқароларнинг рўйхати мавжуд, улар муддатидан олдин пенсияга чиқиш имкониятига эгалар ёки пенсияга юқори миқдорда устамаларни асосланмаган ҳолда оладилар. Бундай имтиёзлар 642,4 минг кишига берилган.

Идоралараро маълумотлар алмашинувини кенгайтириш мақсадида «Пенсия» дастурий комплексини модернизация қилиш режалаштирилмоқда, бу янги комплекс бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда 2,4 млн пенсионерлар СМС-хабар тизимидан фойдаланадилар, ЯИДХП орқали ахборот олиш учун бошқа онлайн-хизматлар ҳам жорий этилган, давлат хизматлари марказлари орқали бола туғилганлиги ва дафн маросими учун нафақалар олишга буюртмалар бериш жараёни автоматлаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган Низомда Ягона миллий меҳнат тизимида жисмоний шахслар ўзининг ўтган даврлардаги меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни мустақил равишда жойлаштиришга ҳақли эканлиги назарда тутилган.

Бунда киритилган маълумотлар ёзув киритилганидан кейин 15 кун мобайнида Пенсия жамғармаси органлари томонидан верификация қилинади (тасдиқланади).

2020 йил 1 апрелга келиб ушбу маълумотларни киритиш ва уларни верификация қилиш механизми аниқлаштирилади.

 

Жарималар, йиғимлар ва давлат божлари ошмайди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 30 декабрь куни  имзолаган «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарорига кўра,  2020 йилнинг 1 февралидан базавий ҳисоблаш (223 000 сўм) ўзгаришсиз қолди.

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда «энг кам иш ҳақи» ўрнига «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» киритилди. Базавий ҳисоблаш қуйидагиларни аниқлаш учун қўлланади:

- солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини/

- тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини.

Қайд этиш керакки, бунга қадар маъмурий жарималар ва бошқа тўловлар энг кам иш ҳақи миқдорига боғлаб қўйилганди ва иш ҳақи ошиши билан тўлаланади жарималар миқдори ҳам ошар эди.

Президентимиз қарори билан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07 бараварга оширилиши ҳақида эса ҳамма яхши билади.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.