Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲАМКОРЛИКДАГИ ҲАРАКАТЛАР БЕЛГИЛАНДИ

 2020-01-23 19:59:33    234

PDF yuklash
Chop etish


Қувасой шаҳар ички ишлар бўлимида турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, жойларда жамоатчилик билан ҳамкорликда профилактика ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ушбу ҳудудларга хизмат кўрсатуви профилактика инспекторлари, шаҳардаги барча корхона, ташкилот, муассаса ва идоралар масъул ходимлари иштирок йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик кўрсаткичлари, уларга сабаб бўлган омиллар атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидландики, олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишларига қарамай, муқаддам судланганлар, вақтинча ишсиз, жиноятчиликка мойил шахслар, нотинч оилалар, узоқ муддатга мамлакатимиз ҳудудидан ташқарига чиқиб кетган, диний-экстремистик, террорчилик ташкилотлар таъсирига тушиб қолган фуқаролар билан ишлаш борасида ўзаро ҳамкорлик етишмаяпти.

Тадбирда сўз олган Фарғона вилоят прокуратураси бўлим прокурори А.Норматов, шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Э.Ғаниев, шаҳар ҳокими ўринбосарлари М.Маткаримова, А.Мамажонов ва шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Б.Тошболтаевлар сўзга чиқишиб, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш борасидаги вазифалар ижросини амалга ошириш биргина ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининггина эмас, барчанинг вазифаси эканлиги, ушбу ишга маҳалла фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспекторлари, йиғинлар қошидаги доимий комиссиялар, имом-хатиблар ва отинойилар, кўпни кўрган оқсоқоллар ва кайвони оналар, умуман, кенг жамоатчиликни бирдек жалб қилиш лозимлиги ҳақида фикр билдиришди.

.

Шу кундан эътиборан қўшни мамлакат билан чегарадош Қувасой шаҳри ҳудудида ижтимоий муҳит соғломлигини таъминлаш, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш, жойларда хушёрлик ва огоҳлик талабларига амал қилиш борасида ўзаро ҳамкорликдаги амалий ҳаракатлар бошланганлиги эълон қилинди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.