Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЎН ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 2020-10-07 16:38:14    144

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси бўли ўтди. Унда шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг барча ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлигининг гуруҳ ва бўлим раҳбарлари, масъул ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек, cессияда вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аминжонов Саидмурод Ғуломович, вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Назаров Восилбек Шухратович ҳамда вилоят Савдо-саноат палатаси бошлиғи Атабаев Отабек Улуғбековичлар иштирок этди.

Сессияни М.Мехмонов олиб борди ва раислик қилди.

Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1.     Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 24 сентябрь куни “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари” масаласида кенгайтириб, ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш юзасидан берилган топшириқларини шаҳардаги ижроси тўғрисида.

2. Қувасой шаҳрида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“Темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

3. “Мактабгача таълим ташкилотларида янги ўқув йилини сентябрь ойидан анъанавий ва масофавий шаклда босқичма-босқич бошлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 4 сентябр кунги №133-сонли буйруғининг ижроси тўғрисида.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Рахимжонов Равшан Рахмоновичга берилди.

2-сектор раҳбари шаҳар прокурори Исмаилов Бахром Умирджонович ахбороти тингланди.

Биринчи масала юзасидан Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси” раиси Усманов Бахтиёр Илхомович муносабат билдирди.

Иккинчи масала юзасидан сўз шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Рахимжонов Равшан Рахмоновичга берилди.

Учинчи масала бўйича Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудираси Бурхонова Жамилахон Мирзакаримовна ахборотини тингланди.

Навбатдаги сўз, вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Ғуломовичга берилди. У ўз сўзида шаҳарда олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек камчиликлар тўғрисида керакли тавсияларни бердилар.