Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИ ЭНДИ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА

 2020-01-09 12:10:31    246

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 1 январь куни меҳнат муносабатлари соҳасида узоқ кутилган, кўп муҳокамага сабаб бўлган “Ягона миллий меҳнат тизими” ишга туширилди. Бошқача айтганда, шу санадан бошлаб меҳнат шартномалари ва дафтарчаларини юритишда электрон тизимга ўтилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Даставвал бунинг афзалликлари хусусида тўхталсак. Ягона миллий меҳнат тизимини ишга тушириш орқали республикада мавжуд иш ўринлари хусусида шаффоф маълумотларни олиш имкони яратилади. Шунингдек, унинг ёрдамида қайси мутахассислик бўйича қанча инсон меҳнат қилаётгани хусусидаги рақамлар ойдинлашади, касбларга талабни мониторинг қилиш мумкин бўлади ва албатта, қоғозбозликка барҳам берилади.

Хўш, бу муҳим, масъулиятли жараён учун ким жавобгар, уни амалга ошириш механизмлари қандай?

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (ИДАК)ни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКни бошқариш дирекцияси ташкил этилди ҳамда у малакали мутахассислар билан тўлдирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 971-сонли қарори талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Дирекция негизида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимлари учун “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКдан фойдаланиш кўникмаларини ўргатиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Кадрлар билан ишловчи мутахассислар учун махсус телеграм гуруҳи (https://t.me/c/1360612248/46739) ҳам ташкил этилган бўлиб, у орқали мунтазам равишда мурожаатлар қабул қилинади. Зарур ҳолларда электрон меҳнат шартномасини тўлдириш, электрон меҳнат дафтарчасини юритиш юзасидан йўл-йўриқлар берилади.

Шунингдек, (71) 200-70-30 рақамли техник қўллаб-қувватлаш хизмати фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Агар ходимларда ягона миллий меҳнат тизимидан фойдаланиш жараёнида бирор савол юзага келса, мазкур тармоқларга мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда республикамизда 650 529 та хўжалик юритувчи субъект мавжуд. 2019 йилнинг декабрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мамлакатимиз бўйлаб 811 та семинар ташкил этилди. Мазкур тадбирларда 48 876 та корхона, шулардан 22 033 та давлат корхонаси ва 25 536 та хусусий корхона жалб қилинди.

2020 йил 6 январь ҳолатига кўра, тизимга 11777 та корхона томонидан 142 946 нафар ходим тўғрисида маълумот киритилган. “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорнинг 3-бандига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.

Бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилиши шарт.

Ф.Мирзакомилова.