Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУНИ БИЛАСИЗМИ?

 2020-01-07 20:35:27    283

PDF yuklash
Chop etish


“Нарциссизм” ташхиси

Қадимги юнон афсоналарига кўра, шаҳзода Нарцисс чиройда тенгсиз, аммо аёллар қалбини ранжитадиган, туйғусиз кимса бўлган экан. Унинг дилозорликлари сабаб Муҳаббат маъбудаси уни дуоибад қилади. Натижада шаҳзоданинг қалбида ишқ ниш уради.

Кунларнинг бирида шаҳзода анҳор бўйида ювина туриб, сувда ўз аксини кўриб, ўз чиройига ўзи ошиқ бўлиб қолади. Шу тариқа, у бошқа бировни эмас, фақатгина ўзини севадиган, биргина ўзини мадҳ этадиган кимсага айланади. Алал-оқибат, ўзининг ҳажрида куйиб, ўлиб кетади.

Шундан буён ўзига мафтунларга “Нарцисс касаллиги”га чалинган, деган ташхис қўйиб келинади.

***

Ҳаёт фалсафаси

Ҳаёт поғоналарини босиб ўтар эканмиз, ўз ҳаракатларимизга кўпинча ижобий баҳо берамиз. Бирда биз айбдор бўлсак, бирида муҳит, имкониятлар биздан устун келади. Мана шу номутаносиблик майдонида шаклланамиз, курашамиз, бирда ютсак, бирида ютқазамиз. Буни ўз оти билан ҳаёт дейдилар.

***

Ҳаё ва андиша

Ҳаё ва андиша дунёда тартиб сақлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳаё йўқ бўлса ҳеч кимда виждон ҳам қолмайди. У ҳолда дунёда тартиб бузилади, кишилар бир-бирларига бефарқ қарайдиган бўлиб қоладилар.

***

Адаб ва уят

Адаб – одамийликнинг ўзаги. Одамийликнинг бари бошдан охир адабдан иборатдир.

Адабнинг илиги эса – ҳаё. Илик қуриган ерда ҳаё бўлмайди. Ҳаётни ор-номус, ҳамият, орият, шаън, уят сингари шушунчалар қаторига қўшамиз.

Уят – жуда қадимдан келаётган туркий-ўзбекий сўз ва тушунча. У “ёпиш”, “паналаш” маъноларини англатади. Уй, уя, пана жой одамларнинг бошини, бошинигина эмас, бутун вужуд-борлиғини оламнинг хавф-хатарли ҳаводисларидан муҳофаза қилади.

Уят – туркийча, ҳаё – арабийча, шарм – форсийча келиб чиқишга эга. 

***

Ватанпарварлик ва миллатпарварлик

Ватанпарварлик ва миллатпаварлик сингари эътиқодий ҳодисаларни ҳам фақат маънавият билан чамбарчас боғлаган ва ундан заррача айрилмаган ҳолда тушуниш, шунга яраша саъй-ҳаракатда бўлиш ҳар бир халқ учун чин мўъжизалар яратади.

Маънавиятдан маҳрум ватанпарварлик ва миллатпарварлик ўз-ўзинигина кўр-кўрона севишга, димоғдорликка, такаббурликка олиб боради.

Аслини олганда, такаббурликнинг жаҳолатдан сира фарқи йўқ. Такаббурлик ҳам, жаҳолат ҳам, ўзгалар қадр-қиммати, ҳуқуқини менсимаслик, воқеликларга беписандлик ҳам маънавиятсизликдан ҳосил бўлади.

Али МАРДОН.