ҚУВАСОЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
2019-12-28 16:10:19 261
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги
ПФ-5893-сонли Фармони ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-5893-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-5893-сонли Фармони ҳамда вилоят ҳокимининг
2019 йил 16 декабрдаги 421-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим хужжатлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Шаҳар ҳокимининг айрим карорларига 3-иловага мувофик ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
- Шаҳар ҳокимининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармонига шаҳар бошқарма ва ташкилотлари, ўзларининг идоравий меъёрий хужжатларини мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов