Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚУВАСОЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИГ ҚАРОРИ

 2019-12-28 15:53:40    280

PDF yuklash
Chop etish


« 19 » декабрь  2019 йил                 3989-сон                          Қувасой шаҳри

 

 

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий аппарат комплекси орқали  иш берувчи ходимлар ўртасида меҳнат муносабатларини расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4502-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг               2019 йил 5 декабрдаги 971-сонли қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 12 декабрь кунги 05-4459-сонли топшириқномаси ижросини таъминлаш мақсадида;

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4502-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг               2019 йил 5 декабрдаги 971-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан   Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 12 декабрь кунги 05-4459-сонли топшириқномаси ҳамда вилоят ҳокимининг  2019 йил
    16 декабрдаги 419-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Шаҳар ҳокимлигида “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий аппарат комплексига (кейинги ўринларда “ЯММТ” ИДАК деб аталади) кириш ҳуқуқига эга бўлган ва мазкур дастурий тизимга маълумотларни ўз муддатларида тўлиқ ва сифатли киритишга масъуллар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари
    Б.Ашурматов, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Х.Икрамов)  “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий аппарат комплекси дастурий тизимига маълумотларни ўз муддатларида тўлиқ ва сифатли киритилишига бириктирилган масъулларга:
  4. бир кун муддатда my.mehnat.uz электрон манзили орқали “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан  шаҳар ҳокимлиги номидан рўйхатдан ўтган ҳолда шахсий кабинетни шакллантириш;

 

“ЯММТ” ИДАКда ташкилот тузилмасини шакллантириш, ташкилот штат жадвалига мувофиқ бўлинмалар ва иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни ҳар бир лавозимни алоҳида яратган ҳолда киритиш;

янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини “ЯММТ” ИДАКда ҳар бир ходимнинг персонал маълумотлари асосида рўйхатдан ўтказишни;

“ЯММТ” ИДАКга ходимларнинг меҳнат муносабатларига оид қарорда кўрсатилган барча маълумотларни (олдинги ва ҳозирги лавозимлари ҳамда яқин қариндошлари) тизимга киритилишини (рақамлаштириш, тизимлаштириш ва х-к.) таъминлаш вазифалари топширилсин.

           “ЯММТ” ИДАКга бириктирилган маъсул ходимлар меҳнат шартномаларини рўйхатга олиш, ҳодимларнинг электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартибининг ижро этилиши бўйича шахсан жавобгар эканликлари қатьий белгилаб қўйилсин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Ашурматов шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда:

жорий йилнинг 20 декабрь кунига қадар шаҳар ҳокимлиги томонидан аппарат ходимларининг, шунингдек, шаҳардаги барча мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча иш берувчиларнинг меҳнат муносабатларига оид қарорда кўрсатилган барча маълумотларни (олдинги ва ҳозирги лавозимлари ҳамда яқин қариндошлари) тизимга киритилишини (рақамлаштириш, тизимлаштириш ва х.к.) таъминлаш чораларини кўрсин.

Тизимда иш ўрни акс эттирилганда, тегишли лавозимни эгаллаш учун зарур бўлган малакавий талаблари тўғри, тўлиқ ва аниқ тўлдирилишини таъминласин.

Амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари тўғрисида жорий йилнинг 25 декабрь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хисобот киритилишини таъминласин.

  1. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Х.Икрамов):

     меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказишда иш берувчилар ва ходимларга техник ёрдам кўрсатсин;

     иш берувчилар томонидан меҳнат шартномаларининг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилиши юзасидан мониторинг олиб борсин;

     ходимнинг меҳнат стажи тўғри ҳисобланишини таъминлаш жараёнида юзага келадиган барча масалалар бўйича иш берувчиларга техник ва ахборот кўмагини тақдим қилиш, шунингдек, фуқароларга ахборот кўмагини кўрсатишни ташкил этиб борилишини таъмиласин.

  1. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Холиқов ҳамда шаҳар ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Б.Ашурматов зиммаларига юклансин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                 А.Зиявитдинов