Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

САЙЛОВЛАР ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ЎТКАЗИЛАДИ?

 2019-11-14 10:29:14    252

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, шу йилнинг 22 декабрь куни мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Мазкур сайловларга Қувасой шаҳрида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

Сиёсий партиялар ўз сайловолди дастурларидан аҳолини етарлича хабардор қилиш билан бирга, сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар борасида тушунтириш ва тарғибот ишларини бошлаб юборишган. Бугун фуқароларимиз ҳар жиҳатдан фаол, она-Ватан келажаги, эл-юрт тақдирига асло бефарқ эмаслар. Буни биргина жойларда ташкилланаётган учрашувлар пайтидаги савол-жавобларлардан ҳам билиш мумкин. Сайловчиларни, асосан, сиёсий партиялар ва уларнинг сайловолди дастуридаги масалалар, номзодлар, кузатувчилар ҳамда сайловчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳақидаги маълумотлар кўпроқ қизиқтирмоқда.

Шу ўринда, Марказий сайлов комиссияси ахборотларига таяниб, қуйидаги маълумотларни ҳам қўшимча қилишни мақсадга мувофиқ, деб билдик.

Аввало, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари тегишли маҳаллий Кенгашлар томонидан сайловга камида 80 кун қолганида, 7-15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ва ваколатларини кейинги сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.

Сиёсий партиялар ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида 40.000 сайловчининг имзосини тўплаган тақдирдагина депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин. Бунда ҳар бир сайловчи битта ёки бир нечта сиёсий партияни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишга ҳақли.

Сайловчиларнинг имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилади.

Имзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбурлаш ва ўзига оғдириб олишнинг ҳар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Марказий сайлов комиссияси томонидан Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 та ҳудудий сайлов округи тузилади.

Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш учун 60 тадан кўп бўлмаган ҳамда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш учун 30 тадан кўп бўлмаган сайлов округлари тузилади.

Сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашга манзили кўрсатилган ҳолда сайловдан камида 75 кун олдин тегишли сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади. ...Сайловолди ташвиқотиЎзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан номзодларни рўйхатга олиш учун  белгиланган охирги куннинг эртасидан бошланади ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин тўхтатилади.  

 

Кузатувчилар ва уларнинг ҳуқуқлари

Бўлиб ўтадиган сайловларда “Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари тўғрисида”ги Низом талабларига киритилган янги ўзгартиришга кўра, мамлакатимиз демократик тизимида илк маротаба фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ҳам кузатувчилар иштирок этиши мумкин.                           

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларида кузатувчи қатнашиш ҳуқуқига эга. Кузатувчининг мақсади сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шу жумладан, сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларида сайлов қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдан иборат.

Сиёсий партия аъзоси ёки тарфдори ёхуд сиёсий партияга хайрихоҳ бўлган, 18 ёшга тўлган ҳар бир Ўзбекистон Республикасининг фуқароси сиёсий партиядан кузатувчи бўлиши мумкин. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосари, маслаҳатчиси, шунингдек фуқаролар йиғини органларининг бошқа мансабдор шахслари кузатувчи бўлиши мумкин.        

 

Сиёсий партиялар нигоҳидаги етакчи мавзу нима?

Айни пайтда барча сиёсий партиялар вакиллари иштирокида тадбирлар, фаол сайловолди тарғиботлари давом этмоқда. Хўш, сайловларни ўз фойдасига ҳал этишни ният қилган партияларнинг асосий мақсад, вазифалари нималардан иборат?

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз фаолиятида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни бош мақсад сифатида қўйган.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси миллий қадриятларга эътибор бериш билан бирга, асосий мақсад сифатида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловолди дастурининг бош мақсади аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини қўллаб-қувватлаш ва ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқий ҳимоясини яхшиладан иборат.

Ўзбекистон “Адолат” демократик партияси сайловолди дастурларида барча соҳада инсон ҳуқуқлари ҳимояси, айниқса, паспорт тизими, “прописка” масалалари билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этиш ўрин олган.  

Ўзбекистон Экологик партияси эса ўз сайловолди дастурида аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 100 фоизга етказиш мақсадини илгари сурган. Шу билан бирга, мавжуд экологик муаммоларни ҳал этиш, яшил иқтисодиёт дастурини амалга оширишга жиддий эътибор билан қарамоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Сайловлар – демократия кўзгуси. Бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этинг, Ватан ва эл-юрт равнақи, қолаверса ўзингиз ҳамда фарзандларингизнинг порлоқ келажаги учун муносиб номзодларга овоз беринг!

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.