Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти профессор-ўқитувчилари билан учрашув
2019-10-24 17:39:36 240
Бугун Қувасой шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти профессор-ўқитувчиларидан иборат Республика ишчи гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4075-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу учрашувда шаҳар ҳокимлиги, ҳуқуқбузарлик профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар вакиллари иштирок этди.
Мамлакатимизда жиноятчиликни барвақт олдини олиш нафақат давлат идоралари, жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда барча фуқаролар масъул эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шу муносабат билан жиноятчиликни барвақт олдини олиш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари билан келишиб олинди ҳамда уларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.