ТАДБИРКОРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРЛАМА!!!
2019-10-10 17:48:42 241
Ҳар бир тадбиркор иш бошлар экан, ҳалол даромад топиш, ишини келгусида ривожлантириш учун сармоя йиғишни кўзлайди. Лекин, уни баъзи ташкилотлар томонидан мажбурий обуна, турли ҳомийликлар ва пул маблағлари ҳамда моддий қимматликлар ажратиш билан боғлиқ ҳомийлик ва бошқа тадбирларга мажбурлашлар оқибатида тадбиркорнинг ишга бўлган шижоати сўниши мумкин.
Шу каби ҳолатларни бартараф этиш ва тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “АДЛИЯ ТАДБИРКОРГА ДЎСТ” лойиҳаси доирасида “Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” акцияси ўтказилмоқда.
Қувасой шаҳар адлия бўлими томонидан мазкур акция доирасида шаҳардаги тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, аноним сўровномаларнинг электрон ва қоғоз вариантлари тўлдириш чоралари кўрилмоқда.
Учрашувлар давомида тадбиркорлик фаолиятида учраётган тўсиқлар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар сўровнома олиш йўли билан ўрганилмоқда.
Акция доирасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Иномов Хусанбой
Қувасой шаҳар адлия бўлими бошлиғи