Тараққиёт йўлидаги илдам қадамлар
2019-08-28 16:25:23 266
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12-13 июн кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида берилган топшириқларга асосан инвестиция лойиҳалари тасдиқланган. Мазкур дастур доирасида "Agro service Asia" МЧЖ томонидан 12,3 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 50 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Бугун 28 август куни айнан ушбу лойиҳа тўлиқ бажарилиб, фойдаланишга топширилганлиги муносабати билан "Agro service Asia" МЧЖнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу очилиш маросимини шаҳар ҳокими Зиявитдинов Адхам Тўхтасинович очиб берди.
Маълумот учун шуни келтириб ўтиш жоизки, Қувасой шаҳар Арсиф МФЙ ҳудудида 12.3 гектар ер майдонида "Agro service Asia" МЧЖ томонидан 3.2 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиб, "Net haus" усулида замонавий иссиқхона ташкил этилди. Бундан ташқари 1 гектар ер майдонида кўчат етиштириш ва қиш мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган гидропоноика усулидаги иссиқхона ва 400 тонна қувватга эга музлаткичли омборхона қуриб битказилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига жами 70 та янги иш ўринлари яратилди.