Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига тайёргарлик ишлари бошланди

 2019-08-15 15:07:45    255

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз мустақилликка эришгандан буён аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикасида бу тадбир сўнги бор,  1989 йили  ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади. Аҳолини рўйхатга олиш – даврий оралиқда мамлакат ҳудудидаги ва унинг кичик аҳоли пунктларидаги аҳолининг расмий ҳисобга олиш бўлиб, барча аҳолининг ижтимоий ва демографик тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳисобланади. Бу тадбир кишилар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш жараёнларини, шунингдек демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни баҳолаш, эълон қилиш ва таҳлил қилишни ўз ичига олади.

Аҳолини рўйхатга олиш қонунида қуйидагилар инобатга олиниши тавсия этилади:

- аҳолини рўйхатга олишнинг даврийлигини ўрнатиш;

- аҳолини рўйхатга олишнинг молиявий таъминлаш;

- аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

- аҳолини рўйхатга олиш иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини тартибга солиш;

- аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг тамойилларини аниқлаш;

- аҳолини рўйхатга олиш усуллари ва ҳудуд қамрови;

- маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш масалалари.

 Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тавсифлари қуйидагилар ҳисобланади:

- индивидуаль ҳисобга олиш;

- маълум бир вақтда ўтказиш;

- умумийлик;

- кичик аҳоли пунктлари бўйича маълумотлар йиғиш;

- аҳолини рўйхатга олишнинг даврийлиги ўрнатилганлиги (мунтазам ўтказилиши)

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири иқтисодий жиҳатдан бизга нима   беради.

Биринчидан, аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ҳисоблашда фойдаланилади.

Иккинчидан, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида хизмат қилади

Учинчидан, аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда ишлатилади.

Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни олдиндан баҳолаш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, илм-фан
ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.