Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ҳудудига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Қувасой шаҳар ҳокими З.Тўрақуловнинг шаҳар халқига МУРОЖААТИ
2024-07-23 19:00:28 9621
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ҳудудига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Қувасой шаҳар ҳокими З.Тўрақуловнинг шаҳар халқига
МУРОЖААТИ
Ассалому алайкум ҳурматли шаҳарликлар!
Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган йирик бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш юзасидан ташрифи давомида бизга янги имкониятлар эшигини очиб берди.
Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган фаоллар йиғилишида Қувасой шаҳрини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор масъулиятли топшириқ ва вазифалари берилди.
Шаҳар аҳолиси 100 мингдан ошганлигини инобатга олиб, шаҳарда салоҳиятли тадбиркорлар кўплиги, имконият ҳам, шароит ҳам керагидан ортиқлиги, агар тўғри ёндашув ва тизимли ишлар ташкил этилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрини ва экспортни каррасига ошириш мумкинлигини кўрсатиб ўтилди.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдим.
Шу мақсадда, давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган Қарорга асосан 2026 йил охиригача “Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилаётган ҳудудида камида 1 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиши, 11,7 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши, йилига 965 млн АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, шундан 313,6 млн долларини экспортга йўналтириш бўйича қувватлар ишга туширилиши таъминланади.
Пакана МФЙ ҳудудидан 6,9 гектар ер майдонида ишлаб чиқариш корхоналари учун “Бунёдкор” ёшлар кичик саноат зонасида қўшимча 313 та янги иш ўринлари яратилади.
Шаҳарни иқтисодий ривожлантириш мақсадида Президентимиз белгилаб берган янгича тизим асосида иш олиб бориб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, қўшимча имкониятларини ишга солиш орқали жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1 995 млрд сўмга етказиб, 1,8 баробарга ошираман.
Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги ўта мураккаб шароитда жаҳон бозорларига янги йўл очиш, инвестиция олиб келиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бердилар.
Шундан келиб чиқиб умумий қиймати 381 млрд долларлик 63 та инвестиция лойиҳаларни шакллантириб олдик ва уларни йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилишини таъминлайман.
Муҳтарам Президентимиз томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб қувватлаши натижасида шаҳарда 2023 йилда 20,8 млн. доллар экспорт қилинган бўлса. Жорий йил якунида бу кўрсаткични 41,7 млн. долларга етказаман.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш хажмини ошириш орқали таннархни пасайтириш, янги қурилаётган уй-жойлар учун қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжларни вилоятда ишлаб чиқарилган темир-бетон ва цемент маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида йил якунига қадар шаҳарда қурилиш йўналишида 4-5 та лойиҳалар ишга туширилади.
Шунингдек шаҳарнинг А.Темур МФЙ худудидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида янги 300 ўринли ўқув биноси қурилади ҳамда 2 та маънан эскирган бинолари мукаммал таъмирланади.
“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 3,0 км масофада ички кўчаларни асфалтлаштириш, 2 та МФЙ худудида тик суғориш қудуқларини қуриш, ва 6 та ижтимоий соҳа объектларида моддий техник базасини яхшилаш учун замонавий жихозлар билан таъминланади, мазкур ишлар учун маҳаллий бюджетдан 12 млрд 994 млн.сўм маблағлар ажратилади.
Аҳолини уй-жойларга бўлган эхтиёжларини қондириш мақсадида хусусий пудрат ташкилотлари томонидан 2 та 7 қаватли 70 та хонадондан иборат уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилади.
Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида йил якунига қадар шаҳарда 11 373 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, жумладан:
инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида – 986 та;
молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш – 5 100 та;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш орқали – 4 761 та;
қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаларида аҳолини доимий ишларда банд қилиш ва корхоналарда норасмий ишлаётган ходимларни вақтинчалик прогноз кўрсаткичлари – 526 та аҳоли бандлиги таъминланади.
Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадини ошириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошираман, жумладан:
маҳаллаларда қиймати 20,0 млрд сўм бўлган 620 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига иккинчи ярим йилликда 1 951 нафар аҳоли банд қилинади.
Шунингдек 2 606 та ўзини-ўзи банд қилиш, 245 та якка тартибдаги тадбиркорлик, 121 та янги корхоналар ташкил этилади;
маҳалла томорқасида ва уй хўжалигида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида йил якунига қадар 1,1 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади, ушбу мақсадларга жами 15,0 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилади;
банк мижозлари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни муаммоларини ҳал қилиш орқали 1,4 мингта янги иш ўрни яратилади.
Бугунги кунда миграцияда юрган, ҳатлов натижаси кам даромад олаётганлиги аниқланган 889 нафар фуқароларни қайтариб ва уларни доимий даромадга эга, кафолатланган иш ўрин билан таъминлайман.
Бунда уларни билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Шунингдек касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, субсидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорликка йўналтирилади.
Аҳолини таморқадан фойдаланиши маданиятини янада ошириб, мазкур йўналишда “Сайхунобод”, “Уйчи тажрибалари”ни кенг қўллайман.
Давлатимиз раҳбарининг берган вазифа ва топшириқларидан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда Мен ўз командам ва албатта Сизлар билан биргаликда мазкур вазифаларни тўлақонли бажаришда бор куч-ғайратим ва шижоатимни сарфлайман.
Бунда Аллоҳни ўзи мададкор бўлсин.