Юрт раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси тарғиботи
2021-01-22 18:45:20 229
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасининг мазмун-моҳияти, уни амалга ошириш механизмлари ҳамда кутилаётган ижобий ўзгаришлар тўғрисида вилоят ҳокими томонидан белгиланган режа-жадвалига асосан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, айниқса ёшлар, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида тарғибот гуруҳлари томонидан тарғибот-тушунтириш ишлари ўтказилиши белгиланган эди.
Шунга асосан бугун Қувасой шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида шаҳар таълим муассасаларининг раҳбар ва ўқувчилари, шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг йиғилишлар залида тиббиёт бирлашмаси меҳнат жамоаси, “КВАРЦ” акциядорлик жамияти корхонасида, Шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида фаол ёшлар, таълим муассасалари ўқувчилари, уюшмаган ҳамда тадбиркор ва ҳунарманд ёшлар, ёшлар етакчилари ҳамда 4 та сектор ҳудудида жойлашган МФЙ фуқаролари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тарғибот гуруҳи томонидан очиқ мулоқот ўтказилди.