Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.

 2021-01-12 21:05:32    210

PDF yuklash
Chop etish


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, шаҳар сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Парпиев Махмуд Маматович ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Абдурахмонов Мухсунхўжа Турсунхўжаевич таклиф этилдилар.

Сессия котиблигига “12-Сой бўйи” сайлов округидан депутат Акбаров Фарход Валижон ўғли сайланди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар юзасидан Қувасой шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов шаҳарда 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар (тадбирлар) тўғрисида ахборот бериб ўтдилар

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан музокарага 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори Исмаилов Бахром Умирджоновичнинг муносабати тингланди.

Сессия кун тартибига киритилган 2-масала юзасидан доимий комиссияси раиси Хайдаров Абдyсамад Абдyмаликовичнинг ахбороти тингланди.

         Шаҳар Кенгаши депутатларининг тавсиясига кўра “22-Намуна” сайлов округидан шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган депутат Назиров Асилжон  Бахтиёровични халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимига тайинлаш таклифии билдирилди.

Мазкур масала юзасидан музокара ўтказилди ва қарор бир овоздан тасдиқланди.

 

Назиров Асилжон Бахтиёровични халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Сессия кун тартибига киритилган навбатдаги масала юзасидан  сўз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Парпиев Махмуд Маматовичга берилади.

 

Сессия кун тартибига киритилган 4-масала, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармони ҳамда “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
6 ноябрдаги ПҚ-4884-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йили умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини танқидий ўрганиш, сабабларини чуқур таҳлил қилиш бўйича Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши қошида тузилган Ишчи гуруҳи раҳбари Мехмонов Мўйсинжон Дадажоновичнинг ахборотини тингланди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан музокарага шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Мамасидиқов Улуғбек Насибжоновичнинг билдирган фикрлари тингланди.

 

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.