Қувасойда ёшлар форуми давом этмоқда
2021-01-04 20:02:48 242
Қувасой шаҳридаги касб-ҳунар мактабида навбатдаги Ёшлар форуми ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими Равшан Рахимжонов, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, шаҳар Мудофаа бўлими ва ҳудуддаги мактабларининг юқори синф ўқувчи ёшлари иштирок этдилар.
Форум аввалида шаҳар ҳокими Равшан Рахимжонов нутқ сўзлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси юзасидан тўхталиб, ушбу мурожаатнома бутун дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш билан қарши олинганлиги қолаверса, унинг асосини ёшлар ва улар учун ҳар томонлама кенг шарт-шароитлар яратиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш, билан боғлиқ тизимли ишлар таҳлили ташкил этганлигини алоҳида эътироф этиб ўтдилар.
Форум давомида иштирокчилар томонидан шаҳар ҳокимига ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларини билдириб ўтдилар.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув давомида концерт дастури намойиш этилди.
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEgsEcrdR4nnw1mKl