Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

O'zLiDeP фаоллари кўмагида Қувасойлик 100 нафарга яқин фуқаролар ишли бўлди.

×

 2020-06-10 13:39:37    263

PDF yuklash
Chop etish


   Бугунги кунда коронавирус пандемияси туфайли карантин шароитида даромад манбаидан узилиб, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни бартараф этиш, аҳолини қийнаётган энг асосий муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.        Бу борадаги ишларни амалга оширишда O'zLiDeP дан сайланган депутатлар, фаоллар ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Азамжон Касимов, Бахтиёр Усмонов, Азизбек Қосимовлар ҳам ўзи сайланган ҳудуддаги аҳолининг ишсизлик масаласини ўрганиб чиқиб, хайрли ишга қўл урдилар.      Лашкар сайлов округи депутати  Азамжон Касимов ташаббуси билан шахар худудидаги ишсиз қолган 20 нафар фуқароларни “Файзли мунис мебеллар” масъулияти чекланган жамиятига карантин пайтида иш жойлади. М.Улуғбек сайлов округи депутати Бахтиёр Усмонов ҳам “HAMKOR GROUP” масълияти чекланган жамиятига 12 нафар Х.Олимжон МФЙ, М.Улуғбек МФЙ худудидаги ёшларни иш билан таъминлади. Бундан ташқари 25 нафар Найманлик ёшларга 20 сотихдан ер ажратиб берилишида ташаббус кўрсатди.   
 А.Навоий сайлов округи депутати   Азизбек Қосимов ташаббуси билан худуддаги 10 нафар  ёшлар “Водий агро ворд” масъулияти чекланган жамиятига ишга жойлаштиришда жонбозлик кўрсатди.  
Партиямиз фаоли, Кенгаш аъзоси Турсунали Хомидов ташаббуси билан ўзи раҳбарлик қилаётган “Заман булдинг” масъулияти чекланган жамиятига 20 нафар ишсиз фуқароларни ишга жойлаштирди.  
Бу каби хайрли ишлар партия депутатлари ва электорати бўлган тадбиркор ва фермерлар томонидан аҳолини бандлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.  

Х.Алимова O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби