Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, МУҲТАРАМ ЮРТДОШЛАР, АЗИЗ ҚУВАСОЙЛИКЛАР !

×

 2020-05-24 09:54:11    251

PDF yuklash
Chop etish


Ойларнинг қадрлиси, хайру эҳсонлар мавсуми, тоат - ибодатлар фасли, муборак Рамазон ойининг улуғ айёми - Рўза ҳайити байрами билан ҳаммангизни чин қалбимдан табриклайман!

     Яратганга беҳад ҳамду санолар бўлсинки, бу кунни бетакрор Ватанимизнинг бутун аҳолиси ўзгача тарзда кутиб олмоқдалар.

    Рамазон ойи барчамиз учун ҳақиқий синов ойи бўлди, десам асло янглишмаган бўламан. Негаки, бу ойда бутун оламни ларзага солган тождорвирус балоси барчамизнинг тоқатимиз билан бирга инсонийлигимизни ҳам синовдан ўтказди. Синовли кунларда халқимиз ўзининг жипслиги ва бало қазолар олдида эсанкираб қолмасдан якдиллик билан ҳаракат қилишини яна бир бор исботлади.

 Айни дамларда қалбларимиз олижаноб, саховатли ва эзгу орзу умидлар ҳамда самимий ҳис - тўйғулар билан тўла. Мана шундай қадрли тўйғуларимизни бошқаларга улашгимиз, изҳор этгимиз келади. Ҳаммамиз ушбу кунда фақатгина эзгулик ҳақида сўзлашни астойдил истаймиз.

    Рамазон ойи сизу бизга сабр билан бирга қаноатни ўргатди. Ўтган ой мобайнида барчамизнинг чин қалбимиздан юртимизнинг келажаги ва унинг бало-ю қазолардан ҳоли бўлишини истаб, яратганга илтижолар этдик. Ва бу йўлда кўплаб хайрли ишлар ва эзгу амалларни бажардик. 

      Азиз ҳамшаҳарларим! Букун бутун юртимизда катта байрам. Мен сизлардан таассуф билан шуни сўрамоқчиманки, пандемия сабаб ҳайит айёмини кўчага чиқмасдан, оила даврасида ўтказайлик. Бугунги бирдамлигимиз халқимизнинг эртанги кунининг хотиржам ўтишини таъминлайди. Шунинг учун барчамиз бирдам бўлиб, дуолар ижобат бўладиган ушбу кунда фақатгина яхши дуолар қилиб уйда ўтирайлик.  

Юрагимизнинг кунжида яшириниб турган гина-ю кудуратларни унутиб, савоб ишлар ҳақида ўйлаб ва уни амалга оширайлик!

     Инсон қадри баланд тутиладиган ушбу лаҳзалар бардавом бўлишини истаган ҳолда, барчангизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини истайман!

Яна бир бор барчангизни улуғ айём – Ийд Рамазон ҳайити билан чин дилдан табриклайман! Хонадонларингизга қут-барака, фаровонлик тилайман! Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

ҚУВАСОЙ ШАҲАР ҲОКИМИ 

РАХИМЖОНОВ РАВШАН РАХМОНОВИЧ