Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли фармони тўғрисида
2020-05-18 14:51:00 267
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли фармони тўғрисида айтиб ўтди. Фармонга асосан 2022 йилда ахолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси, рўйхатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури, рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси ва уларнинг худудий таркиби, шунингдек комиссиянинг асосий вазифалари белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади.Аҳолини дастлаб рўйхатга олиш қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда ўтказилган. Аҳолидан солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун аҳоли сонини аниқлаш муҳим бўлгани сабабли ҳам айни ишлар қилинган. Эркакларнинг иқтисодий ўрни юқори бўлгани боис асосан эркаклар рўйхатга олинган. Ҳозирги пайтда дунёдаги деярли барча давлатда аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда. Аҳолини рўйхатга олиш натижасида ҳукумат аҳолининг зичлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиб, аҳоли зич жойлашган ва акси бўлган ҳудудларни аниқлаш ва шунга қаратилган сиёсатни ишлаб чиқариш ва самарали бошқариш имконини беради
.Ахолини рўйхатга олиш 3 та босқичда ўтказилади. 1-босқичга (3 йилга яқин даврда) ахолини рўйхатга олиш, уни ўтказиш бўйича молиявий манбаларини аниқлаш бўйича хужжатларни, методологиясини ишлаб чиқиш, хариталаш, ахоли пунктлари рўйхатини тузиш, рўйхатга олиш варақаларини чоп этиш, рўйхатга олиш тадбирида иштирок этувчи вақтинчалик ходимларни ўқитиш киритилади. 2-босқичда (10 кундан 60 кунгача) бевосита ахолини рўйхатга олиш амалга оширилади. 3-босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган давр) ахолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини қайта ишлаш, дастлабки натижаларни олиш, эъон қилиш ва тарқатиш ишлари амалга оширилади. Шунингдек фармонда бир неча Вазирлик, ташкилотларга хам рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш бўйича хам вазифалар юклатилган.
Қувасой шаҳри
Статистика бўлими бошлиғи: Қ.Содиқов