Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЁШ БОЛАНИНГ ИШИ

 2020-04-14 11:27:45    238

PDF yuklash
Chop etish


Халқимиз жуда болажон халқ. Ўз фарзандлари, навара-чевараларидан, керак бўлса, жонини ҳам аяб ўтирмайди. Биздаги болажонлик шу қадар қон-қонимизга шунчалик сингиб кетганки, ёшимиз бир жойга борганда ҳам болалик шўҳликлари кўнгилни тарк этмайди. “Ундоқ қилма, бундоқ бўл”, деб ёшларга насиҳат қиламиз-у, баъзида ўзимиз уларнинг олдига тушиб қоламиз. Бундой дейишимнинг сабаби, бугунги кунда коронавирус пандемияси сабабли юртимизда амал қилинаётган карантин қоидаларини бузаётганлар орасида катта ёшдагилар ҳам кам эмас. 

Кунлик расмий хабарлардан маълум бўлмоқдаки, дунёнинг кўплаб мамлакатлари қаторида юртимизга ҳам кириб келган ушбу хавфли вирус туфайли ҳолат бирмунча жиддий. Аксарият аҳолимиз “Уйда қолинг” даъватига, вазият тақозо этган тартибларга қатъий риоя қилмоқда. Аммо олиб борилаётган тушунтириш ишгларига қарамай, одамлар орасида карантин қоидаларнини менсимаслик ҳолатлари учраётгани жуда ташвишли. Халқ таъбири билан айтганда “дунё бехабар” бундай одамлар асл вазияни тушуниб етмаяпти. Натижада уларга қонуний чоралар кўрилаяпти.

Дарвоқе, қўлланилаётган ўша қонуний чоралар ҳақида. Чоралар асосан жарима кўринишида бўлмоқда. Демакки, ўша кимсанинг оилавий бюджетига яхшигина зиён етмоқда. Ўша маблағларни яхши ишларга, яъниким, оиласи фаровонлиги йўлида сарфласа бўлмасмиди!? Яна ўзидан эмас, унинг карантин талабларига итоатсизлиги учун чора кўрганлардан, давлатдан нолийди.

Карантин даври, аслида кўпга келга тўй. Бирин-кетин ўтиб бораётган синовли кунлар одамларни бир-бирига янада яқин қиляпти, ҳамжиҳатлигимиз бирмунча мустаҳкамланиб бораяпти. Кўпчиликнинг соғлик, ҳаёт қадрига етмоқда. Орзу-мақсадларига етиш йўлида сабр-тоқат билан яшамоқда. “Уйда қолинг” даъвати оилаларимизга, хонадонларимизга гўё нур олиб кирди. Оталар уйда, фарзандлар уйда, тарбия, маърифат сабоқлари кучайди, китобхонлик, оилавий мутолаа таомилга айланди. Уй-рўзғорнинг ҳар қандай юмуши кўпчилик билан ҳамжиҳат бартараф этилмоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб пандемия муносабати билан кучли инсонпарварлик сиёсати олиб борилмоқда. Ҳар бир касалланган бемор, карантинга олинганлар мутахассисларнинг қатъий назоратида. Уйда қолаётган аҳоли учун етарли шароитлар, янги имкониятлар муҳайё этилмоқда. Йирик ишлаб чиқариш корхоналари бир зум тўхтамай ишламоқда. Ўрта ва кичик бизнес субъектларига ишончли имтиёзлар тақдим этилмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Энг аҳамиятлиси, давлатимиз раҳбаридан тортиб ҳоким ва соҳавий мутахасссилар мазкур синовдан талафотларсиз ўтишимиз кераклигини, бунинг учун ҳар биримиздан талаб қилинаётган биттагина нарса – уйда қолишимизни, вирусни юқтириб олишдан тийилишимизни ёки касаллик тарқатувчиси бўлиб қолишдан сақланишимизни ҳар куни, ҳар соатда ҳеч эринмай, қайта-қайта уқдирмоқдалар.

Шундай экан, ҳар биримиз ёш болаларча иш тутмайлик, уйда қолиб, коронавируснинг юртимиздан тезроқ даф бўлишига, кечаги қайноқ ҳаётимизнинг қайтишига  имкон қадар, чин дилдан ҳисса қўшайлик!
                                                                                                        Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.