Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТ НАЗОРАТДА

 2020-03-19 08:41:44    254

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталар экан, вазият тўлиқ назорат остида эканини алоҳида таъкидлаб, халқимизга шундай мурожаат қилди:

“Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Муфтият раҳбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади.

Бунинг учун биринчи навбатда шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур. Касалликни яширмасдан, ўз вақтида мурожаат қилиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир...”, деди юртбошимиз.

Видеоселектор йиғилишида шунингдек, мавжуд санитария-эпидемиология масаласига тўхталар экан, юртбошимиз мазкур хизматнинг асосий фаолияти тиббий ва санитар барқарорлик, жамоат саломатлигини таъминлаш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини ташкил этишга қаратилиши кераклиги, бунинг учун вилоят ҳокимлари жойлардаги санитария-эпидемиология муассасаларини бирма-бир айланиб, лаборатория-диагностика, тиббий восита ва жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси, кадрлар салоҳияти, ойлик маоши каби муаммоларни чуқур ўрганиши зарурлигига алоҳида тўхталди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 19 март ҳолатига кўра ушбу хавфли инфекция 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалганлиги маълум қилинмоқда. Дунё миқёсида касалланганлар сони 190 минг нафарга етди, 7,5 минг ўлим ҳолати қайд этилди, 81 мингдан зиёд бемор тузалди. Эпидемия кенг ёйилиб кетгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни пандемия деб эълон қилди.

Минг афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бугунги кунда юртмизда унга чалинган беморлар сони 15 нафарга етди.

Бу вазият олдиндан тўғри баҳоланиб, Президентимиз топшириғига мувофиқ Республика махсус комиссияси тузилган эди. Шу боис, Ўзбекистонга касалликнинг оммавий кириб келиши ва кенг тарқалишининг олди олинмоқда.

Одамлар гавжум жойларда оммавий тадбирлар чекланган. 16 мартдан бошлаб барча таълим даргоҳларида таътил эълон қилинди, кўплаб талабалар марказлашган ҳолда уйларига қайтарилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қувасой шаҳрида ҳам шаҳар ҳокими раҳбарлигида махсус штаб фаолият олиб бормоқда. Эпидемиологик вазият бўйича ҳар соатлик ва кунлик маълумот таҳлил қилиниб, тезкор чоралар кўрилмоқда. Жумладан, шаҳар ҳудудида оммавий тадбирлар чекланган. 16 мартдан бошлаб барча таълим даргоҳларларидаги ўқувчилар, 18 мартдан эътиборан ўқитувчиларга таътил эълон қилинди, республикамизнинг турли вилоят ва шаҳарларида таълим олаётган талабалар марказлашган ҳолда уйларига қайтарилди.

Тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилди. Улар керакли дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланди. Шаҳарнинг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегара ҳудудларида ҳаракат чекланди, аммо транспортда юк ташиш тўхтатилгани йўқ.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.