Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚУВАСОЙ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИНИНГ ШАҲАР АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ

 2020-03-17 14:29:54    225

PDF yuklash
Chop etish


Бир неча кундирки, мамлакатимизда коронавирус хасталигининг олдини олиш бўйича фавқулодда ҳолат амал қилмоқда. Бундан кўзланган мақсад битта – бутун дунёга жиддий ташвиш олиб келаётган вирусдан одамларимизни асраш, ундан талафотларсиз чиқишдир.

Ҳукумат ва барча тегишли тузилмалар бу йўналишда ўз вазифаларини ишонч билан, масала моҳиятини англаган ҳолда амалга оширмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу масала юзасидан алоҳида йиғилиш ўтказиб, амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиб, амалга оширилиши лозим бўлган галдаги вазифалар кўламини белгилаб берганлиги бу борада жамоатчиликда туғилаётган кўплаб саволларга жавоб бўлди.

Шу ўринда, Қувасой шаҳар ҳокимлиги юзага келган вазиятни ўнглаш борасида қуйидагиларга эътибор қаратишни лозим деб билади:

Ўзбекисон Республикаси Президенти ва Бош Вазири томонидан тегишли дахлдор ва тегишли идоралар олдига қўйилган вазифаларни сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашлари лозим. Ушбу масалаларга муносабати орқали ҳар бир масъул ходим нафақат ўз ишининг қанчалик профессионали эканлигини, балки ҳақиқий ватанпарварлигини кўрсатиши, бу билан барча юртдошларимизга ўрнак бўлаётганлигини унутмаслиги зарур.

Масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, юзага келган вазиятдан халқимизни безарар олиб чиқиш кўп жиҳатдан ҳукумат идоралари билан фуқаролик жамиятининг бақамти ишлашига, ҳукумат амалга ошираётган ишларнинг аҳолимиз томонидан ҳам тўлиқ қўллаб-қувватланишига бевосита боғлиқ.

Биз фуқаролик жамияти институтларини, кенг жамоатчилигимизни бугун ҳукумат томонидан коронавируснинг юртимизда тарқалишининг олдини олиш борасида белгиланган чора-тадбирларини амалга оширишда яқиндан кўмакчи бўлишга чақирамиз.

Бундан буён ҳар бир юртдошимиз, ҳамкасбимиз вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур чораларни кўриши, яъни ўзини-ўзи изоляция қилиши лозим, деб ҳисоблаймиз. Қўл бериб, қучоқлашиб, баъзида ўпишиб сўрашмаслик, оммавий тадбирлар бўладиган жойларда камроқ бўлиш, қўлни тез-тез, совунлаб ювиб туриш тавсия этилаётгани ҳам бежиз эмас. Жойларда комиссиялар тузиб, уларда ижтимоий фаол фуқаролар ва депутатларнинг иштирокини таъминлаш, айниқса, дорихоналарда маскалар нархининг ошиб кетиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш, маскаларни рецепт бўйича текин тарқатишни йўлга қўйиш зарур.

Эълон қилинган карантин билан боғлиқ айрим чекловларни тўғри тушуниш ҳамда уларга амал қилиш барчамизнинг олдимиздаги энг асосий вазифа ҳисобланади. Бундай касалликларга қарши курашишда қатъиятлилик ва тартиб-интизом жуда катта самара бериши шубҳасиз.

Фуқаролар касалликдан ўзларини асрашлари керак. Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари бераётган тавсияларга амал қилиш касаллик тарқалмаслигида энг самарали воситалардан бири эканлигини унутмаслигимиз керак.

Шу кунларда кўзга ташланаётган ҳодисалардан бири айрим “тадбиркорлар” томонидан сотаётган маҳсулотлари ва кўрсатаётган хизматлари нархини оширишга бўлаётган уринишларда ўз ифодасини топмоқда. Эл бошига келган ишдан ўз фойдасини устун қўйиш ҳақиқий тадбиркорнинг иши эмас. Имкониятдан фойдаланиб, шундай вазиятда одамларга ёрдам кўрсатиш учун саховатпешалик қилаётган тадбиркорларимизга миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда, юқоридаги каби ҳолатларга йўл қўяётган баъзи ноинсоф “тадбиркор”ларни бундай хатти-ҳаракатлардан тийилишга чақириб қоламиз.

Шунингдек, иш берувчи вазирлик, идоралар, корхоналар раҳбарлари, у ерда ишловчи ходимлар чекловчи чора-тадбирларга қатъий амал қилишлари лозим. Бу ўз ҳаётлари учун қанчалик муҳимлигини яхши англашлари керак.

Иситмаси бор ходимлар уйида, карантин шароитида бўлсин. Бу режимни ҳеч ким бузмаслиги керак. Зарурат бўлмаса ҳорижга чиқмаслик, қариндош-уруғларникига меҳмондорчиликка боришни вақтинча тўхтатиб туриш талаб этилади.  Буларнинг барчаси бир нарсани яққол кўрсатадики, шу жамиятнинг ҳар бир аъзоси баҳамжиҳат ҳаракат қилиб, ушбу вазиятда ўзига юкланган масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда иш олиб борса, албатта, қисқа вақт ичида биз ушбу муаммони бартараф этамиз.

Биз кўп синовларни бошидан ўтказган, уларни мардона енгган халқимиз. Ушбу шароитда ҳам халқимиз энг тўғри йўлдан боришига ишонамиз.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.