Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

КОРРУПЦИЯГА ЙЎЛ ЙЎҚ!

 2020-02-04 18:23:12    230

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти прокуратураси органлари томонидан 2019 йил барча соҳаларда ўтказилган текширишлар натижасига кўра 11 минг 971 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилиб, 46 минг 631 нафар шахс, шу жумладан, 5 минг 80 та юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқи тикланди. Бу ҳақда вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Улуғбек Қосимов Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг сессиясида 2019 йилда олиб борган ишлари бўйича ҳисоботида маълум қилди.

Вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кабиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган даврда мансабдор шахсларнинг 2 минг 899 та қарорлари қонунга зид бўлгани сабабли бекор қилинди ва қонун талабига мувофиқлаштирилиб, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 2 минг 916 нафар шахс интизомий, 2 минг 49 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилишлар юзасидан 317 та жиноят иши қўзғатилиб, 4,3 миллиард сўм зарарнинг ихтиёрий ундирилиши таъминланди.

Коррупцион жиноятларни содир этган 51 нафар шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, айблов хулосаси билан судга юборилди. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг 28 мингдан ортиқ мурожаатлари бевосита прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилиб, уларнинг 9 мингга яқини қаноатлантирилди.

Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, даромадини ошириш борасида “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида сектор ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган 4 минг 39 та оилаларга 36,2 миллиард сўм кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Афсуски, айрим ҳолатларда ажратилган имтиёзли кредитлар белгиланган мақсадларда сарфланмасдан талон-торож қилиш ҳолатларига ҳам йўл қўйилган. Ўтган йилда 262 та ҳолатда 4,3 миллиард сўм мақсадсиз сарфланганлиги аниқланиб, 2 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилди.

Хусусан, “Асакабанк”нинг Олтиариқ филиали томонидан тумандаги 11 нафар фуқароларнинг номига ажратилган 177,8 миллион сўмлик имтиёзли кредит ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинган. “Микрокредитбанк” Фарғона вилояти филиали томонидан фермер хўжаликлари номига ажратилган 129 миллион сўмлик имтиёзли кредит талон-тарож қилинганлиги ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Дониёр Тошхўжаев ҳам ўз ҳисоботида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ҳам салмоқли ишлар олиб борилаётгани ўз самарасини бераётганлигини таъкидлади. Ўтган йилда умумий жиноятлар 2018 йилга нисбатан 5,28 фоизга камайишига эришилди. Вилоятдаги 1 минг 38 та маҳалладан 232 тасида жиноятларнинг салмоғи пасайиб, 423 тасида жиноятлар содир этилмади. Ютуқлар билан бирга ҳали бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар ҳам мавжуд.

Вилоятнинг айрим ҳудудларида салбий кўрсаткичлар кузатилиб, жамоатчилик билан ҳамкорлик масаласида йўл қўйилган камчиликлар оқибатида фирибгарлик ва ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари жиноятлари ошиб кетишига йўл қўйилган. Ёшлар ва хотин-қизлар ўртасидаги жиноятнинг камаймаётгани ҳам ачинарлидир.

Шунингдек, сессияда вилоятдаги олий ўқув юртларининг ректорлари ҳам ҳисобот берди.

Ҳисоботлар юзасидан депутатлар таклиф ва тавсиялар билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Сессияда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.